ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ереван шаҳрида ўтказилган Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари Ҳукуматлараро кенгаш йиғилишида Қозоғистон бош вазири Бакитжон Сагинтаев қозоқ-қирғиз чегарасидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича "йўл харита"ни имзоламади.
Ушбу қарор холисоналиги бўйича Қозоғистон ва Қирғизистон амалдорларининг фикрлари бўлиниб кетди.
"Нур Отан" партияси жамоатчилик институти директори ўринбосари Владимир Тельнов Қозоғистон ҳукуматининг қарори мантиқий деб ҳисоблайди.
"Қирғизистон биздан барча қоидаларни жуда қатъийлик билан бажаришни талаб қилгандан кейин, аслида уларни ҳеч ким бузишни истамаган, Қозоғистон томонининг реакцияси иқтисодий битимлар қандай ижро этилаётганлигига қаратилган. Тўғри, улар имтиёзга эга. Уларда Хитойга олиб кириш нархи бир неча баравар (25 фоиз)га арзон, демак улар Хитой товарларини фақат ўзида ишлатиш мажбуриятини оладилар. Негадир улар ушбу маҳсулотларни ички давлат эҳтиёжидан 5 баравар ортиқ олиб кирадилар. Бу товарлар ҳаммаси қаерга кетмоқда? Тушунарли қаерга", — деб таъкидлади Sputnik Қозоғистонга Владимир Тельнов.
Қозоғистон бош вазири йиғилишда Қирғизистоннинг божхона маъмурчилиги кучсиз эканлигини таъкидлаб ўтди. Бунинг оқибатида Евроосиё иқтисодий иттифоқ давлатлари қўшилган қиймат солиғидан 2,68 миллиард доллар йўқотилган. Сагинтаев сўзларига кўра, чегарада кўрилаётган чоралар Қирғизистонга қарши эмас ва юк ташувчиларнинг қоидабузарликларини аниқлашга қаратилган.
Чегарадаги мураккаб вазият
Икки давлат ўртасида юзага келган масала хусусида қирғизистонлик эксперт, иқтисодиёт фанлари доктори Жумақодир Акенеев жуда ачинган ҳолда фикр билдирди.
Қирғизистонлик мутахассис чегарада текширилаётган машиналарнинг 80 фоизи Россияга, қолган қисми эса Қозоғистонга кетмоқда.
"Бугунги кунда гўшт-сут маҳсулотлар қийинчиликлар билан ўтаётганлиги биринчи навбатда Қозоғистон фуқароларига таъсир қилмоқда. Олмаота, Жамбил вилоят аҳолисини деярли ҳаммасини гўшт ва сут билан биз — Қирғизистон Республикаси таъминлаяпти. Бу ҳақда жим туриш мумкин эмас", — деди Жумақодир Акенеев.
Бу фикрларга Владимир Тельнов қуйидагича жавоб берди: Қозоғистон "қора импорт" муаммосини синчковлик билан ўрганиб чиқиш кераклиги учун "йўл ҳаритасини" имзоламади. Иқтисодий масалалар сиёсий масалалар билан узвий боғлиқлигини унутмаслик керак.
"Гапираётган нарсалар менинг экспертлик фикримдир. Давлат позицияси эмас. Агарда сен сиёсат соҳасида бир нимани "туртган" бўлсанг ёки бирон ҳаракат қилсанг, бу шак-шубҳасиз иқтисодиётга таъсир кўрсатади. Биз бир-биримизга ўта вазмин ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишимиз керак. Чунки бунинг ортидан кўплаб оддий инсонлар, тадбиркорлар ва охир-оқибат давлатларимиз моддий фаровонлиги турибди", — деб вазиятга изоҳ берди Тельнов.
Адоват харитаси
Қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммолар 10 октябр куни бошланганди.
18 октябр куни Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков Остонага ташриф буюрди. У ерда фуқаролар шахсий юклари, автобус йўловчилари ва енгил машина ва бўш юк машиналар назоратини соддалаштириш бўйича келишувга эришган эди. Шундан кейин чегарада машиналарни тезроқ ўтказишни бошланганди.
Сал илгарироқ Ереванда 48 банддан иборат бўлган, давлатларнинг яқин истиқболда келишилган транспорт сиёсатини амалга ошириш бўйича махсус "йўл харитаси" имзоланиши ҳақида ахборот берилганди.
Қирғизистон иқтисодиёт вазирли Артем Новиков Қозоғистон томонининг позицияси ўрганиб чиқилиб, жавоб берилиши, шунингдек Бакитжан Сагинтаевнинг ушбу баённоти чегарадаги муаммони ҳал қилишга ҳеч қандай ёрдам бермаслигини айтиб ўтди.
Чегарадаги вазият юзасидан пайшанба куни эрталаб Бишкекда Қозоғистон элчихонаси олдида 20-25 киши норозилик пикети ташкил қилинди. Қозоғистон ТИВга кўра, Қирғизистон жамоатчилиги вазият ҳақида нотўғри хабардор этилган.