ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Хитойдан юк олиб келаётган 10 га яқин Қозоғистонга тегишли автомобиллар Ўзбекистон билан чегарани кесиб ўтишга рухсат олишди, ундан ортиқ мурожаатлар келиб тушгани йўқ, деб хабар қилди РИА Новости Ўзбекистон Транспорт агентлигига асосан.
Бироз олдин Қозоғистон Сармоя ва ривожланиш вазири Мурат Жуманбай 150 та Қозоғистонга тегишли автомобиллар ўзбек-қозоқ чегарасида жамланиб қолганини хабар берган эди. Вазир айтишига қараганда 40та автомобилда учинчи мамлакат ҳудудига юк олиб ўтиш учун чегарани кесиб ўтиш махсус бланкалари бўлмаган.
"Бизга ўнга яқин юк ташувчилар мурожаат қилишди ва уларга қўшимча рухсатнома бланкалари берилди. Улар Ўзбекистонда йирик иншоотлар учун қурилиш материаллари олиб келишмоқда. Бундан бошқа мурожаатлар келиб тушмади", — деди нашр билан суҳбатда бўлган вазирлик вакили.
Ўзбекистон вакили чегарада жамланиб қолган 150та автомобил ҳақидаги маълумотларга изоҳ бера олмади, чунки ушбу ҳолат Қозоғистон ҳудудида содир бўлган ва Ўзбекистон томони буни аниқлаш имконига эга эмас.
"Бу оддий ҳолат, бу ерда ҳеч қанақа ваҳима бўлиши керак эмас. Одатда, бундай ҳолатлар, расмий сўровга биноан тезда ҳал қилинади", — деди агентлик вакили.
Қозоғистон Сармоялар вазири ўринбосари айтишига қараганда бундай тирбанд пайдо бўлишига сабаб — Қозоғистондан Ўзбекистонга йўл олган транспорт оқимининг кескин кучайишидир. 2017 йилда 1200 та бланк олинган ва улардан Қозоғистонлик юк ташувчиларга 1187таси берилган, лекин шундан 498тасидан фойдаланилган. Қозоғистон транспорт қўмитаси вакиллари ушбу вазиятни ўрганиб чиқишмоқда.