Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида 150 дан зиёд юк машина тўпланиб қолди

© Sputnik / Табылды КадырбековПробка из фур на границе
Пробка из фур на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чегарада Қозоғистон юк ташувчи компанияларига тегишли бўлган 155 та юк машиналари тўпланиб қолди

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида Қозоғистон юк ташувчи компанияларига тегишли бўлган кўплаб юк машиналари тўпланиб қолди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон нашрига инвестиция ва ривожлантириш вазирлиги бўйича расмий вакили Мурат Жуманбой маълум қилди.

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги вазият

"Ҳозирги кунда ўзбек-қозоқ чегарасида "Б.Конусбаев" назоратдан ўтиш жойида 155 дона қозоқ юк машиналари тўпланиб қолди. Бунинг асосий сабаби — Ўзбекистон томон ҳаракатланаётган машиналарнинг сезиларли даражада кўпайиб кетган", — деди Жуманбой.

Шунингдек, Жуманбой Хитойдан Ўзбекистонга юклар олиб келаётган ушбу автотранспорт воситаларининг қарийб 40 тасида учинчи давлатлардан чиқиш/кириш учун рухсатнома берувчи ўзбек бланкалари йўқлигини маълум қилди.

"Шу билан бирга, жорий йилда 1 200 дона бланкалар алмашиш амалга оширилди, улардан 1 187 таси Қозоғистон ташувчиларига берилган, бироқ фақатгина 498 тасидан фойдаланилди. Ҳозирда транспорт қўмитаси вакиллари ушбу вазиятнинг сабабларини аниқлашмоқда", — деб қўшимча қилди Мурат Жуманбой.

Қозоғистон инвестиция ва ривожлантириш вазирлиги вакилига кўра, 9 ойи давомида Ўзбекистонга Қозоғистон юк ташувчилари томонидан етказиладиган юклар ҳажми 11 фоизга ортди.

Сўнгги вақтларда Қозоғистон чегарасида биринчи тирбандлик содир бўлмаяпти. Сал илгарироқ Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида бу каби ҳолат содир бўлган.

Янгиликлар лентаси
0