Қозоғистон Қирғизистондан сут маҳсулотлари олиб киришни таъқиқлади

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишФуры на границе
Фуры на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон расмий хабарига кўра ушбу чора “ЕОИИ қонунчилигини бажариш ва ноқонуний маҳсулотлар импортини чеклаш мақсадида” амалга оширилган.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Қирғизистоннинг бир қатор сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари маҳсулотларини Қозоғистонга олиб кириш таъқиқланди, деб хабар қимоқда Sputnik Қирғизистон. 

Қозоғистон Ахборот ва коммуникация вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда Қозоғистон-Қирғизистон  чегараси кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда. Назорат ЕОИИ қонунчилигини бажариш ва маҳсулотлар ноқонуний импортини чеклаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Очереди на Казахско-Киргизской границе - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида улкан навбатлар ҳосил бўлмоқда

Шунингдек, хабарда айтилишига кўра, 10 октябрдан бошлаб икки мамлакат умумий чегарасида кучайтирилган ветеринар назорати ўрнатилган. Айни дамда 6та чегара назорат пунктида 32 нафар инспектор хизмат қилмоқда.

“Айни дамда бешта Қирғизистон сутни қайта ишлаш корхонасига нисбатан маҳсулотни Қозоғистонга экспорт қилиш бўйича чеклов ўрнатилган. Бунга ушбу корхоналар маҳсулотларида олдин аниқланган қоидабузарликлар сабаб бўлган. Яна икки қирғиз корхонаси маҳсулотига нисбатан кучайтирилган лаборатория назорати ўрнатилган”, — дейилган муассаса хабарида.

13 октябрь куни “Қорасу” назорат пунктида озиқ-овқат маҳсулотларини қоидабузарликлар билан Қозоғистон ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган ва унга нисбатан 226,9 минг танга жарима қўлланилган. Маҳсулотлар орқага қайтарилган.

“Қирғизистон маҳсулотларига нисбатан ветеринар назорати кучайтирилиши муносабати билан уларни Қозоғистонга олиб кириш ҳажми кескин камайган ва транзит қилиш умумман кузатилмаяпти”, — дейилган вазирлик хабарида.

Қирғизистон ветеринария ва фитосанитария давлат инспекцияси директори Калыс Жумаканов Sputnikка берган хабарига кўра, Қирғизистоннинг 28 корхонаси Қозоғистонга маҳсулот олиб кириш ҳуқуқига эга, улардан 15таси сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган.  Жумаканов ҳеч қандай таъқиқдан хабари йўқлигини маълум қилди.

Президент Киргизии Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев: қирғиз халқи учун номус ҳаётдан азизроқ

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрдан бошлаб қозоқ-қирғиз чегарасини кесиб ўтаётган фуқаролар қийинчиликларга дуч кела бошлади. Учта назорат пунктида улкан навбатлар ва автомобил тирбандлари пайдо бўлди. Бир сутка ўтиб Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси ушбу чоралар Қирғизистондаги сайлов билан боғлик деб хабар қилишди.

Алмазбек Атамбаев 15 октябрь куни берган интервьюсида Қозоғистон томонидан кўрилаётган ушбу чораларга нисбатан ўзининг кескин салбий муносабатини билдирди ва “сайловдан бир-иккин кун ўтиб, чегара очилмаса “ЕОИИ давлат раҳбарлари Кенгашини чақиришини” айтган эди.

Янгиликлар лентаси
0