Ўрта Осиё Жээнбековдан нималарни кутиши мумкин?

© © Пресс-служба правительства / Сабыр АильчиевПремьер-министр Сооронбай Жээнбеков
Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Жеенбеков сиёсатчи эмас, хўжалик бошқарувчиси дейишмоқда Sputnik таҳлилчилар гуруҳи.

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўрта Осиё сиёсий ҳаётида 2017 йилда юз берган энг муҳим воқеалардан бири — Қирғизистон президенти сайлови – тинч-тотув якунига етди. Ғалаба амалдаги ҳокимият номзоди Сооронбай Жээнбековга насиб қилди. Муолифат номзоди Омурбек Бабанов эса ўз мағлубиятини тан олди ва тарафдорларини кўчага етаклаб чиқмади.

Сиёсий кураш тинчлик билан якунланди 

Қирғизистонда президент сайловига тайёргарлик турли воқеа-ҳодисаларга бой бўлди. Бошида давлат раҳбари лавозимига 13 киши талабгорлик қилаётган эди, лекин кейинчалик улардан 3 сайловда иштирок этиш фикридан қайтди.

Выборы президента Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Беллашувда Сооронбай Жээнбеков ва Омурбек Бабановлар етакчилик қилишди. Сайловга қадар улар орасида ҳақиқий ва шафқатсиз кураш олиб борилди. Ўзаро тортишувларда улар бир бирларини очиқчасига ёмонлаш ва ғалаба қилган тақдирда ҳатто қамоққа олиш билан пўписа қилишди.

Устига устак Қирғизистоннинг амалдаги президенти Атамбаев Қоғоғистонни номзод Бабановни очиқдан очиқ қўллаб-қувватлашда ва Қирғизистон ички ишларига аралашишда айблади. Шундан сўзнг Қозоғистон ва Қирғизистон муносабатларида таранглик кузатилди. Биринчи навбатда икки давлат чегарасини кесиб ўтишдаги муаммоларга айланди. Айни дамда қозоқ-қирғиз чегара назорат пунктларида енги ва юк машиналаридан иборат навбат 7 кмдан узоққа чўзилган. 

Евроосиё таҳлилчилар клуби раҳбари Никита Мендкович айтишига қараганда, Қирғизистонда президент сайлови кучли рақобатчилик билан бўлиб ўтган. Икки асосий номзод – Бабанов ва Жээнбеков рейтинг учун қақшатқич кураш олиб боришган.

Мужчина считает деньги - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда сайловолди фитналар бошланди

“Сайлов бошида Жээнбековнинг рейтинги 5% ни ташкил қилган бўлса, Бабановнинг рейтинг 30%дан ортиқ эди. Шунинг учун ҳам кураш қақшатқич бўлган, иккала томондан ҳам жуда кўп чоралардан фойдаланилди”, —  деди Мендкович.

Бошида рейтинги паст бўлишига қарамасдан, кейинчалик Жээнбеков 54,81 % овоз жамлай олган. Бабановни қўллаб-қувватлайдиганлар эса 33,74 % даражасида қолган.

Ушбу курашда энг асосийси – Бабанов ўз мағлубиятини тан олиши, — дейди эксперт – айнан шу мамлакатда сисёсий қарамағқаршилик ва катта инқироздан асраб қолди.

Жанжални унутиб

Қирғизистон ташқи сиёсатида кескин ўзгариш бўлмайди – Жээнбековнинг сайловолди кампанияси ташқи сиёсатда Атамбаев танлаган йўналишни сақлаб қолиш ва қўшнилар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган эди, дейди МДҲ мамлакатлари институти Ўрта Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозин.

Фуры на границе - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Қирғизистондан сут маҳсулотлари олиб киришни таъқиқлади

Лекин муаммолар ҳам бор — янги президент Қозоғистон билан муносабатларини янгидан бошлашга тўғри келади.

“Жээнбеков – хўжалик бошқарувчиси, сиёсатчи эмас. У қозоқ-қирғиз муносабатлари кириб қолган боши берк кўчадан чиқиш кераклигини, Остона билан муносабатларни янгитдан бошлаш кераклигини яхши тушунади”, — деди эксперт.

Грозин фикрига кўра икки мамлакат ҳам ушбу вазиятда жанжални унутиб мавжуд вазиятдан чиқишни истайди ва муносабатларни изига солиш икки мамлакат манфаатларига ҳам хизмат қилади. 

“Қирғизистонда раҳбар янгиланиши, Тожикистон билан муносабатларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди”, — деб ҳисоблайди МДҲ мамлакатлари институти директори ўринбосари Владимир Евсеев.

Очереди на Казахско-Киргизской границе - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида улкан навбатлар ҳосил бўлмоқда

Ўзбекистон билан эса муносабатлар янада мустаҳкамланади. Чунки Жээнбеков бош вазир лавозимида ишлаган вақтларида Тошкент билан муносабатларни яхшиланиш бошланган эди. Айнан шу ҳолат унга жанубий вилоятларда кўпроқ овоз жамлаш имконини берди”, —деб ҳисоблайди Евразийского таҳлилчилар клуби аъзоси Никита Мендкович.

Эксперт Андрей Грозиннинг фикрига кўра Россия билан ҳам муносабатлар янада чуқурлашиб боради, чунки Жээнбеков Атамбаев сиёсатининг давомчиси. Айнан Атамбаев даврида Москва ва Бишкек орасида стратегик ҳамкорлик ўрнатилган эди.  

Шунингдек, Жээнбековдан кескин сиёсий бурилишларни ҳам кутишнинг кераги йўқ. У мавжуд бўлган сиёсий йўналишни чуқурлаштириб боради холос. Ундан ташқари, сайловолди компанияларида иккала номзод ҳам ташқи сиёсатни шундайлигича сақлаб қолиш тарафдори бўлишган эди, деб ҳисоблайди Грозин.

Янгиликлар лентаси
0