ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Хитой Мьянма ҳукуматига дипломатик ва маънавий-сиёсий кўмак беришни кучайтирмоқда. Шу билан бир вақтнинг ўзида Бангладешдаги қўшни давлатдан келган мусулмон қочқинларга инсонпарварлик ёрдамини ҳам юбормоқда. Sputnik Хитой хабарига асосан.
Экспертларнинг фикрига кўра, рохиня инқирози Хитойнинг Мянмадаги иқтисодий манфаатларига жиддий муаммолар олиб келади ва терроризмни трансчегаравий тарқалиши таҳдидини янада оширади.
Хитой Мьянмага қандай ёрдам бермоқда
Хитой Нейпидода ўз дипломатик ваколатхонасини очиши билан Мьянмада ўз манфаатларини мустаҳкамлаш борасида муҳим қадам қўйди. Хитой элчихонаси, бошқа давлатларнинг элчихоналари сингари Янгонада жойлашган. Ғарб мамлакатлари ўз ваколатхоналарини Мьянманинг янги пойтахтида очишга шошилмаяпти.
Хитой элчиси Хун Лян янги ваколатхона очилиши маросимида Хитой Мьянма билан дипломатик алоқаларни юқори даражада қадрлашини тасдиқлаган эди. Ташкил этилган янги ваколатхона, собиқ элчихонанинг кўчишга тайёрлик кўриш ишлари билан шуғулланади. Бу бошқа хорижий мамлакатларга "ўрнак бўлиши мумкин"лиги дипломатик ваколатхонанинг хабарида айтилган.
Масаланинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, Хитой Бангладешдаги мьянмалик мусулмон қочоқларига шошилинч инсонпарварлик ёрдамини ҳам юбормоқда.
Ғарб давлатлари эса ушбу инқирозга бундай муносабатда бўлишга шошилмаяпти ва мьянмалик сиёсатчи Аун Сан Сун Чжини Нобел мукофотидан маҳрум этиш чақириқларни қўллаб қувватлашмоқда.
Аҳамиятли томон шундаки, Хитойдан ташқари Бангладешга ёрдам берган давлатлар рўйхатида фақат мусулмон давлатлари: Индонезия, Малайзия, Туркия, шунингдек, аҳолиси бир қисми мусулмон бўлган Хиндистон ўрин олган.
Хитой манфаатлари
"Мьянмада Хитойнинг жуда катта иқтисодий ва геостратегик манфаатлари бор. Хитой, албатта, ушбу инқироз ўз манфаатларига таъсир кўрсатишини истамайди. Бунга мисол сифати сўнги кунларда Пекиннинг фаоллашганини кўриш мумкин. Шу билан бирга, Хитой ушбу инқироздан ўзига қарши фойдаланмоқчи бўлган ташқи кучлар борлигини ҳам яхши тушунмоқда"- деб таъкидлади Москва давлат университети эксперти, шарқшунос Борис Волхонский.
Унинг фикрига кўра, Мьянма Хинд океани ва Евроосиёнинг катта қисмига чиқиш бўйича Хитой стратегиясида жуда муҳим рол ўйнайди.
"Мьянма бу Малак бўғози сингари энергия ресурсларни транспортировка қилиш учун энг яқин йўлидир. Шунингдек, Хинд океани орқали бошқа стратегик муҳим маҳсулотларни Хитойнинг жанубий провинцияларига етказиш, биринчи галда Юньнань провинциясига етказиш имконияти ҳам. Шунинг учун Хитой Мьянмада портлар қурмоқда", деб таъкидлади эксперт.
"Транспорт қатновлар катта сиёсатнинг муҳим омилига айлангани сабабли Хитой Хинд океанига чиқиш учун қисқа йўлга эга бўлишидан манфаатдор бўлмаган кучлар бор. Биринчи навбатда бу — АҚШ, Хитойнинг иқтисодий ва геосиёсий раққиби. АҚШ махсус хизматлар ва "Ислом давлати" ҳаракати вакиллари ўртасида тегишли алоқа нуқталари бор. Бу ҳақда жаҳон ОАВлари томонидан кўп маротаба хабар берилган. Шунинг учун Мьянмадаги кескинлик ҳолатини яратилиши Хитойнинг геосиёсий рақибларига қўл келади", — деб қўшимча қилди Волхонский.
Эксперт фикрига кўра, Сурия ва Ироқда Ислом давлати жангарилари устидан ҳарбий ғалабага эришилгач омон қолган жангарилар ўзларига янги ҳудуд топиш керак бўлади. Унга кўра, ушбу янги "қайноқ нуқталардан" бири Мянма бўлиши мумкин. Бундан ташқари, жангарилар Яманда пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Чунки улар Филиппин ва Индонезияда ўз фаолиятларини йўлга қўйишган.
Ундан ташқари, Хитой Шинжон-ўйғур вилояти экстремистлари мамлакатнинг жануби-ғарбий ҳудудига Мянма билан чегарадош бўлган Юньнань вилоятига кириб келишидан, жиддий хавотирда.
"Бунга ҳозирги вақтда имконият кам бўлишига қарамасдан, Хитой охирги йилларда доимий равишда мамлакат ичидаги экстремистик гуруҳларга жиддий зарбалар бериб келмоқда. Шунингдек, минтақадаги давлатлар билан террорчиларга қарши курашишда ҳамкорлик қилмоқда" – деди суҳбатдош.
Эксперт айтишига қараганда, айни дамда Мьянмада инқироз кучайиб бормоқда. Суриядаги вазиятни инобатга олгандан, маҳаллий экстремистик кучлар Яқин Шарқдаги террорчилар билан бирлашиши мумкин. Ушбу таҳдид бутун Ғарбий-Шарқий Осиё ва Хитойга катта хавф туғдирмоқда. Хитой ҳукумати буни олдини олиш учун кескин чоралар кўриши зарур.