ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўғон Бангладешдаги "Куту палон" номли мусулмон-рохинжа қочқинлар лагерига ташриф буюрди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Эмине Эрдўғон халқаро ҳамжамиятни Мьянмада Ракхайн мусулмон аҳолисига қарши зўравонликларни тўхтатиш юзасидан тегишли чоралар кўрилишига чақирди.
"Ракхайнда фарзандларимиз бўлмаганлиги учунгина у ерда содир бўлаётган зўравонликларга кўз юмиб бўлмайди. Содир бўлаётган воқеалар учун жавобгарлик барчанинг зиммасида. Ҳар бир одам мусулмонлар учун қўлидан келган ёрдамини қилсин", — деган Эмине Эрдўғоннинг сўзларини келтиради Anadolu ахборот агентлиги.
Туркия президенти рафиқаси мусулмон-рохинжа қочқинлар билан суҳбатлашди ва дунё ҳамжамиятини Мьянмада содир бўлаётган зўравонликларга бефарқ турмасликка чақирди.
"Бу ваҳшийликлар ҳозирги вақтда дунё ҳамжамияти кўз ўнгида содир этилаётганлигига ишонгим келмаяпти. Айбдорлар бўлса, улар жазоланиши керак, айбсиз инсонлар ўрнига" — деди Туркия президенти турмуш ўртоғи.
Эслатиб ўтамиз, Ракхайн штатида Мьянма хавфсизлик кучлари шу ҳудудда яшовчи мусулмонларга қарши ҳарбий операцияларни давом эттирмоқда. Улар келиб чиқиши бангладешлик бўлган штат аҳли бу ерда яшашга ҳақли эмаслигини таъкидлашмоқда.
Ҳукумат армияси ҳамда мусулмон-роҳинжа вакиллари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Шу муддат ичида 400 киши ҳалок бўлди, буларнинг 20 нафари мамлакат ҳарбийлари ҳисобланади. Мусулмон-роҳинжа вакиллари яна 15 нафар маҳаллий бутпарастларни ўлдирганликда айбланмоқда.