Владимир Путин Мьянмадаги тўқнашувларга изоҳ берди

© Sputnik / Григорий Сысоев /POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин на саммите лидеров БРИКС. День второй
Президент РФ В. Путин на саммите лидеров БРИКС. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин Россия ва Миср ҳар қандай зўравонликларга қарши эканлиги ва ҳукуматни Мьянмадаги вазиятни назоратга олишга чақирди

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Мьянмадаги тўқнашувларга изоҳ берар экан, Владимир Путин Россия ва Миср ҳар қандай зўравонликларга қарши эканлиги ва Мьянма ҳукумати вазиятни назоратга олишга чақирилганлигини баён этди, деб хабар берди РИА Новости.

Беженцы пересекают границу Бангладеш-Мьянма - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Мьянмадаги вазият юзасидан жиддий хавотир изҳор қилди

"Матбуот хизмати Мьянмадаги воқеаларни баҳолаш бўйича Миср билан ҳамкорликдаги баёнотимизни чоп этиши керак эди. Биз ҳар қандай зўравонликларга қаршимиз ва ушбу давлат ҳукуматини вазиятни назоратга олишга чақирамиз", — деди Путин Хитойдаги БРИКС саммити матбуот анжуманида.

Куни кеча Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон Мьянмадаги рохиня мусулмонлари билан юз берган инқирозни Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 20 та мусулмон давлат раҳбарлари билан муҳокама қилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Туркия Мьянмадаги инқироз масаласини БМТнинг Бош Ассамблеясига муҳокама қилиш учун олиб чиқмоқчи.

Бундан ташқари, Қирғизистон ТИВ Мьянмадаги қуролли низолар фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлиги билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта давомида Мьянма ҳукумат кучлари ва рохиня мусулмон жангарилари билан бўлган тўқнашувларда 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0