Қирғизистон Мьянмадаги вазият юзасидан жиддий хавотир изҳор қилди

© REUTERS / Mohammad Ponir HossainБеженцы пересекают границу Бангладеш-Мьянма
Беженцы пересекают границу Бангладеш-Мьянма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ТИВ томонидан Мьянмадаги қуролли низолар фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлиги билдирилган

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Қирғизистон ҳукумати Мянмадаги мусулмонлар ҳолати бўйича жиддий хавотир изҳор қилди ва инқирозни тинч йўл билан ҳал қилишга чорлади, деб хабар қилди РИА Новости Қирғизистон ТИВга таянган ҳолда. 

Ўтган ҳафта давомида Мьянма ҳукумат кучлари ва рохиня мусулмон жангарилари билан бўлган бўлган тўқнашувларда 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.

Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон Мьянмадаги инқирозни 20 та мусулмон давлатлар билан муҳокама қилди

Қирғизистон ТИВнинг баёнотида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти уставларига амал қилган ҳолда, Мянмада мусулмонлар билан боғлиқ вазият Қирғизистон Республикасини жиддий ташвишга солаётгани ва ушбу низо фақатгина тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлиги баён этилган.

Кеча Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков, террорчилик ва оммавий тартибсизликлар хавфини олдини олиш мақсадида 5 сентябр куни ўтказилиши режалаштирилган Қирғизистон — Мьянма терма жамоалари ўйини бекор қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рохиня мусулмонлари — 19 асрнинг охирида Британия колонистлари томонидан Бангладешдан Мянмага кўчириб ўтказилган. Орадан шунча вақт ўтиши ва роҳиняларнинг сони 1,5 миллион кишига етган бўлишига қарамасдан маҳаллий бутпараст аҳоли уларни ноқонуний мигрантлар деб ҳисоблайди. Роҳиняларнинг аксариятида Мянма фуқаролиги ҳам йўқ.

Янгиликлар лентаси
0