ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон Мьянмадаги рохиня мусулмонлари билан юз берган инқирозни Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 20 та мусулмон давлат раҳбарлари билан муҳокама қилди, деб хабар берди РИА Новости.
Хабарда айтилишича, Туркия Мьянмадаги инқироз масаласини БМТнинг Бош Ассамблеясига муҳокама қилиш учун олиб чиқмоқчи.
"Мен рохиня халқи билан юз берган инқироз масаласини Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 20 та давлат етакчилари билан муҳокама қилдим. Жорий йил 19 сентябр куни БМТнинг Бош ассамблеясига ушбу масалани олиб чиқамиз ва дунё мамлакат етакчилари билан муҳокама қиламиз. Афсуски, Мьянмада жуда кўп мусулмонлар ўлдирилди. Лекин дунё бунга бефарқ бўлди", — деб таъкидлади Эрдўғон журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Мьянма қуролли кучлари Ракхайн штатини ислом жангарларидан тозалаш бўйича кенг қамровли операцияси ўтказилмоқда. Ислом жангарларининг Ракхайн штатида полиция ва чегара мазканларига ҳужуми ўтган йилнинг октябр ойида содир бўлган. Иккинчи ҳужум 25 августда содир бўлди. Мьянма давлат ОАВларининг маълумотларига кўра, 10 кун давомида Ракхайн штатида 400 киши ҳалок бўлди, улардан 30 таси ҳарбийлар ва полициячилар 370 киши эса — рохиня жангариларидир.