Қирғизистон - Мьянма ўйини теракт хавфи туфайли бекор қилинди

© jarmolukФутбольный стадион
Футбольный стадион - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Футбол ўйини террорчилик ва оммавий тартибсизликлар хавфини олдини олиш мақсадида бекор қилинган.

ТОШКЕНТ, 4 сен –Sputnik. Қирғизистон бош вазири қарорига кўра Қирғизистон – Мьянма терма жамоалари ўйинини бекор қилинди, «Sport АКИpress» хабарига асосан.

“2019 йилги Осиё Кубоги сараловчи босқичида белгиланган Қирғизистон – Мьянма ўйини – бекор қилинди”, — деди Семетей Султанов, Қирғизистон Футбол федерацияси президенти.

Маълум бўлишича, ушбу қарор бош вазир Сапар Исаков томонидан, ҳуқуқни сақлаш органларидан олинган маълумотларга асосан қабул қилинган. Органлар Бош вазирга террористик ҳужум, миллатлараро низо ва оммавий тартибсизликлар рўй бериш хавфи ҳақида хабар берган.

Митинг у посольства Мьянмы в поддержку мусульман - Sputnik Ўзбекистон
Москвада юзлаб мусулмонлар норозилик намойишига чиқди

Ушбу ўйинга сотилган билетлар қайтариб берилади. Қирғизистон жамоасига техник мағлубият, ёки бошқа чора қўллашни Осиё футбол федерацияси ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда дунёнинг барча ОАВлари Мянма ҳукумати мамлакат ғарбида яшаётган роҳиня мусулмонларига қарши қаттиққўл ҳарбий операция ўтказмоқда. Унинг натижасида ўтган ҳафтала 400га яқин киши қурбон бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан бутун дунё мусулмон мамлакатлари Мянма раҳбариятига ўз эътирозларини билдирмоқда. Якшанба куни Москвадаги Мянма элчихонаси олдига юзлаб мусулмонлар норозилик намойишига чиққанини хабар берган эдик.

 

Янгиликлар лентаси
0