ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Бугун юзлаб мусулмонлар Москва марказида жойлашган Мянма элчихонаси олдига норозилик намойишига чиқишди, РИА Новости хабарига асосан.
Намойишнинг мақсади — Мянма ҳукумати роҳиня мусулмонларига қарши олиб борган қонли сиёсатига қаршилик қилиш ва қурбон бўлган мусулмонларнинг хотирасини ёдга олиш эди.
Дунё ахборот агентликлари хабарига кўра, ўтган жума куни куни Мянмада ҳукумат қўшнлари ва роҳиня мусулмонлари орасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 370 киши қурбон бўлган. Ҳукумат қўшлари орасида эса 15 киши қурбон бўлган.
Элчихона биноси жойлашган Никитская кўчаси Росгвардия ходимлари томонидан назорат қилиб турилди. Намойишда қоидабузарликлар юз бермади.
Рохиня мусулмонлари — 19 асрнинг охирида Британия колонистлари томонидан Бангладешдан Мянмага кўчириб ўтказилган. Орадан шунча вақт ўтиши ва роҳиняларнинг сони 1,5 миллион кишига етган бўлишига қарамасдан маҳаллий бутпараст аҳоли уларни ноқонуний мигрантлар деб ҳисоблайди. Роҳиняларнинг аксариятида Мянма фуқаролиги ҳам йўқ.