ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. БМТ бош котибининг инсонпарварлик ёрдами масалалари бўйича ўринбосари Марк Лоукок Марказий жамғарма (CERF) ҳисобидан мьянмалик қочқинларга 7 миллион доллар ажратилишини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"CERF — бу қаерда ва қачон зарур бўлишидан қатъий назар одамларга кўмак беришнинг энг тезкор усулидир", — деди Лоукок.
Лоукок сўзларига кўра, жамғарма қўшимча бошпаналар ва озиқ-овқат етказиб беради, шунингдек, оғир ҳолатдаги кишиларга тиббий ёрдам кўрсатади.
Шу билан бирга, мьянмалик қочқинларнинг хавфсизлигини кафолатлаш ва уларга гуманитар ёрдамларнинг узлуксиз етказилишини таъминлашга чақирди.
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, Бангладешга 146 мингдан 300 мингача кишилар қочишган.
Эслатиб ўтамиз, Мьянма ҳукумат кучлари ва рохиня мусулмон жангарилари билан бўлган тўқнашувларда 400 дан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.