ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати электр ва газ тармоқларини автоматлаштирилган бошқарув тизимига ўтиш бўйича кенг қамровли дастурни амалга оширадиган хорижий компаниялар рўйхатини тасдиқлади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Яқинда газ ва электр энергияни ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш бўйича тузилган Ишчи комиссия аъзолари Сингапур, Жанубий Корея, Франция ва Германия йирик корхоналарга ташриф буюришди.
Ўзбекистон мутахассислари бу соҳадаги автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш тажрибаси билан яқиндан танишдилар.
Натижада президент фармойиши билан Ўзбекистонда газ ва электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилиш автоматлаштирилган тизимларни татбиқ этиш бўйича 3 та хорижий компания тасдиқланди. Жумладан, республикага ташриф буюриш ва музокаралар ўтказиш ҳақида таклифлар Sagemcom (Франция), Landis & Gyr (Швецария) ва Elster Metronica (Германия) компанияларга юборилди.
Ўзбекистон ҳукумати замонавий ҳисоблагич ва жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартномаларни тузишга тайёр.
Шунингдек, мамлакатда замонавий ҳисоблагич ва жиҳозларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни очиш масаласини муҳокама қилиш режалаштирилган. Шу билан бирга, музокараларда ҳисоблагичларга тизимли хизмат кўрсатиш юзасидан икки томонлама битимларни тузиш кўзда тутилган.
Лойиҳаларни молиялаштириш нафақат давлат корхоналарининг маблағларини сарфлаш, балки халқаро молиявий институтларининг кредитларини жалб этиш ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда келгуси бир неча йиллар давомида Осиё, Бутунжаҳон ва Ислом тараққиёт банклари томонидан 6 млн ҳисоблагичлар ўрнатиш ҳамда истеъмолчилар ва ягона биллинг тизимларини яратиш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 800 млн доллардан ортиқ маблағни ташкил этади.
Газни тақсимлаш тармоғида ҳам бундай тизимни яратиш ишларига 800-900 млн доллар маблағ зарур бўлади. Республикада 3 млн донадан ортиқ ҳисоблагичлар ўрганиш режалаштирилган.