МИБ 9 мингдан ортиқ қарздорларни электр ва газ таъминотидан узди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЗамена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока
Замена старых электросчетчиков в жилых домах Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Июл ойининг 11 санасидан бошлаб 90 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига энергия манбааларидан фойдаланганликлари учун мажбурий тўлов квитанциялари юборилган.

TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ушбу йилнинг 11 июль ҳолатига кўра, 90 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароларига энергия манбааларидан фойдаланганликлари учун мажбурий тўлов квитанциялари юборилган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Бош прокуратураси.

Шунингдек, ўз вақтида тўланмаган қарздорликлар ва йўл қўйилган қоидабузарликлар учун МИБ томонидан 9 мингдан ортиқ электр ва газ истеъмолчилари, амал қилаётган қонунга кўра тармоқда узилган.

Беспорядки в тульском поселке Плеханово - Sputnik Ўзбекистон
Газ ва светни узиш тартиби тасдиқланди

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ ҳар ойнинг бошида ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар базасига кўра, истеъмол қилинган манбаалар ҳамда амалга оширилган тўловларни ҳисоб-китоб қилиб, абонентлар билан якуний ҳисоб-китоб қилади.  Ушбу ҳисоб-китоб натижаларига кўра ҳосил бўлган қарздорлар рўйхати ҳар ойининг 11 санасида,  Республика Бош прокуратурасига тегишли бўлган, туман Мажбурий Ижро Бюроларига юборилади.

Мажбурий Ижро бюролари ушбу рўйхатга асосан қарздор истеъмолчидан 5 кун ичида тўловни амалга оширишни талаб қилади. Огоҳлантиришлардан кейин ҳам тўловни амалга оширмаган истеъмолчилар тармоқдан узилади.  Тармоқдан узилган абонентлар, барча қарз ва жарималар тўланиб, тармоққа уланиш тўлови (энг кам иш ҳаққининг 2 баравари) тўланганидан кейин қайта уланишлари мумкин.

Даракчи хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0