Фарғона судьялари вилоят халқи олдида қасамёд қилдилар

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСудья болғачаси
Судья болғачаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Судьялар, Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган танқид ва ҳақли эътирозлардан тўғри хулоса чиқарганликларини айтиб, бундан буёғига ҳақиқат қарор топтиришга, ўз сафларини нопок судьялардан тозалашга ва судни адолат қўрғонига айлантиришга қасамёд қилишган

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Фарғона вилояти ҳокимлиги расмий сайтида Фарғона вилояти судьяларининг Фарғона халқига мурожаати эълон қилинди. 

Судья болғачаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда одил судлов академияси ташкил этилади
"Жорий йилнинг 13 июн куни Тошкент шаҳрида давлатимиз раҳбари томонидан судьялар билан ўтказилган йиғилишда, шунингдек 22 июндаги Фарғона вилояти фаоллари билан бўлган учрашувда суд органлари фаолиятида, жумладан, Фарғона вилоятида ҳам шу соҳада йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар танқидий таҳлилларга асосланган ҳолда рўй-рост кўрсатилиб, истиқболдаги қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Билдирилган танқид ва ҳақли эътирозлардан тўғри хулоса қилиб, соҳа ривожига танқидий ёндашишимиз, ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган бири-биридан муҳим ва долзарб вазифаларни самарали ҳал қилиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқишимиз кераклигини, бунда амалий ташаббуслар лозимлигини тушуниб етдик", — дейилган мурожаат матнида.

Фарғона вилоят судьялари бундан кейинги фаолиятини қонунларга асосланиб адолатли қарор чиқариш, халқ билан бевосита мулоқот қилиб фуқароларни судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этишга ваъда берган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев яна бир видеоселектор йиғилишини ўтказди
"Биринчидан, фаолиятимизни яна бир бор қайтадан танқидий таҳлил қилиб, одил судловни амалга оширишдаги тўсиқларни таг-томири билан бартараф қиламиз, судни том маънода "Адолат қўрғони"га айлантиришда бор билим ва тажрибамизни сафарбар этамиз. Судга борган ҳар бир фарғоналик фақат адолат топишига кафолат берамиз.

Иккинчидан, кундалик фаолиятимизда халқ билан бевосита юзма-юз очиқ мулоқот шаклларини кенгайтирамиз, уларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериш орқали бузилган ҳуқуқларини тиклаймиз ва ҳақиқатни қарор топтирамиз.

Учинчидан, ҳар бир шахс қонун ҳимоясида эканлигига ишончи комил бўлиши учун судларда ишларни мустақил, ошкора кўриб чиқамиз, натижаси бўйича иш ҳолати ва қонун талабларига мос адолатли қарорлар қабул қиламиз.

Тўртинчидан, суд ҳужжати Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинган ҳар бир қароримиз қонуний ва адолатли бўлиши учун шахсий жавобгарлигимизни ошириб, хатога йўл қўйишга ҳеч қандай ҳақимиз йўқлигини тўлиқ англаб етишимиз зарур.

Ҳар бир ҳужжатни қабул қилишда онгимизда — адолат, тилимизда — ҳақиқат, дилимизда — поклик устивор бўлади.

Бешинчидан, фаолиятимизда очиқликни таъминлаш ҳамда суд органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан халқимизни хабардор қилиб бориш мақсадида тизимли равишда ҳалқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ахборот бериб борамиз, бунда ўзимизнинг фаолиятимизга танқидий баҳо бериб, хато ва камчиликларимизни, шунингдек келгусидаги вазифаларимизни жамоатчилик билан муҳокама қилишни ўз бурчимиз деб биламиз.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Энди судлар видеоконференцалоқа режимида ўтказилади
Олтинчидан, эндиликда одамлар судга эмас, аксинча биз — судьялар одамлар олдига бориб, ишларни сайёр судларда кенг жамоатчилик иштирокида кўриб чиқамиз ва халқнинг фикрига таянган, адолатли қарор қабул қилинишини таъминлаймиз.

Еттинчидан, судьялик шаънига доғ туширадиган нопок ходимларга орамизда ўрин йўқ, сафимизни улардан тозалаб борамиз, адолатга хиёнат қилганларга нисбатан муросасиз курашиб, уларнинг қонун олдида жавобгарлигини ва жазонинг муқаррарлигини таъминлашга сўз берамиз".

Судьялар, шунингдек, танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарликни ўзлари учун кундалик қоида, фаолиятларининг асосий мезонига айлантиришга сўз берганлар.

"Зиммамизга юкланган масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажаришга, жонажон ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга, халқимиз ва Президентимиз олдида берган қасамёдимизга ҳамиша содиқ қолишга ваъда берамиз!", — деб якун ясалган мурожаатга.

Янгиликлар лентаси
0