Энди судлар видеоконференцалоқа режимида ўтказилади

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишда иш Ўзбекистон Фуқаролик процессуал ва Жиноят-процессуал кодексининг умумий қоидаларига мувофиқ кўрилади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўришда суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилади. Бу ҳақда 24 июн куни Ўзбекистон Олий суди Пленумининг қарори қабул қилинди.

Судья болғачаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда одил судлов академияси ташкил этилади

Суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказиш сабаблари кўрсатилган: фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари — суд процесс иштирокчиларининг суд орқали ҳуқуқларини ҳимоя қилинишида янада қулай шарт-шароитлар яратиш, одил судловга эришиш даражасини ошириш, молиявий ва вақт харажатларини қисқартириш, шунингдек ишларни кўришда тезкорликни таъминлаш ва процессуал муддатларни тежашдир.

Судлар, бундан буён, процессуал қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар ҳамда маъмурий судлар процесс иштирокчиларининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судларида ўрнатилган телекоммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга ҳақли. 

Бунда, суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишнинг зарурий шарти ишда иштирок этувчи шахслардан лоақал биттаси бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ҳудудида, яъни ишни кўраётган суд жойлашган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлиши лозимлиги ҳисобланади.

Олий суд ва Олий хўжалик суди пленуми - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Олий суд ва Олий хўжалик суди бирлаштирилади

Судлар назарда тутишлари лозимки, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси деганда, реал вақт режимида телекоммуникация технологиялари воситасида аудио- ва видео- ахборотлар алмашинуви имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишни кўраётган суд ва суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган суд ўртасидаги интерактив ўзаро таъсир қилиш йўли билан масофадан суд мажлисини ўтказиш тушунилади.

Ишни кўраётган суд деганда, иш юритувида бўлган фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва маъмурий суд тушунилади.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд деганда, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш учун техник ва бошқа шароитларни таъминлаётган ва ишни кўраётган суд ҳудудидан ташқарида жойлашган иқтисодий суд тушунилади.

Маълумот учун: видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси илк бор Россияда 1999 йил 18 ноябр куни ўтказилган. Россия Олий суди барча кассация ва назорат тартибидаги жиноят ишлар тўлиқ видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларида кўриб чиқилади. Ўтган давр мобайнида 650 мингдан ортиқ видеоконференцалоқа режимида суд мажлислари ўтказилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0