Қозоғистон делегацияси Жиззах вилоятида бўлди

Oбуна бўлиш
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти ҳокимияти, бошқарув идоралари ва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Жиззах шаҳрида бўлди

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилояти ҳокимияти, бошқарув идоралари ва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегация Жиззах шаҳрида бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Меҳмонлар дастлаб вилоят марказидаги Олимпия захиралари спорт коллежида бўлишди.

Автобуслар - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондан Ўзбекистонга автобуслар қатнови кузда ишга туширилади

Делегация аъзолари Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узаков ҳамроҳлигида спорт мусобақалари ўтказилаётган зални кўздан кечиришди. Ёш спортчилар ва мураббийлар билан самимий суҳбатлашишди.

Сўнгра делегация аъзолари Тадбиркорликка кўмаклашиш марказига ташриф буюришди. Улар тадбиркорларга барча турдаги хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилганлигини эътироф этишди.

Жиззах политехника институти жамбуллик делегация аъзолари учун навбатдаги ташриф манзили бўлди. Институтда меҳмонлар олий таълим даргоҳининг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳияти акс этган кўргазма билан танишишди. Институтнинг замонавий ўқув-лабаратория хоналари, талабалар томонидан ташкил этилган конструкторлик буюмлари кўргазмасини қизиқиш билан кўздан кечиришди.

Шундан сўнг меҳмонлар Жиззах шаҳридаги Хотира боғида бўлишиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Боғда делегация аъзолари Жиззах вилоятида яшаётган қозоқ диаспораси вакиллари билан ҳам учрашдилар. Миллатдошлар ўзаро самимий суҳбатда озод ва тинч ҳаёт ато этаётган фаровон ҳаёт ҳақида фикр алмашдилар.

Қозоғистон - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах вилояти ҳокими Жанубий Қозоғистонга борди

Шундан сўнг меҳмонлар ўтирган кортеж вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига йўл олди. Бу ерда болалар саломатлигини сақлаш ва тиклашда яратилган шарт-шароитлар, соҳадаги сўнгги ютуқлар, технологияларнинг амалиётга тадбиқ этилишини билан яқиндан танишилди. Марказнинг лор, реанимация ва неонотология бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишган меҳмонлар тиббиёт соҳасида ҳам билим ва тажриба алмашиш мақсадга мувофиқ бўлишини алоҳида таъкидлашди.

"Жиззахпластекс" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида ҳам бўлишиб, ип-калава ишлаб чиқариш қувватига кўра етакчи бўлган корхонадаги иш жараёни, ишчиларга яратилган шароитларни кўрдилар.

Нуфузли меҳмонларни, айниқса, Ўзбекистон президентининг "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар жуда қизиқтирди. Улар даставвал Шароф Рашидов тумани "Янгиобод" МФЙда қуриб фойдаланишга топширилган намунали типдаги икки қаватли арзон уй-жойлар ҳамда икки сотихли уй-жойлар массиви билан танишдилар.

Шавкат Мирзиёев встретился с жителями Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда 866та уй-жой қурилади ва янги корхоналар ташкил этилади

Делегация аъзолари, шунингдек, "Янгиобод" МФЙ 146-сон милиция таянч пунктида бўлишиб, профилактика инспекторининг иш жараёни учун яратилган шарт-шароитларни кўрдилар.

Меҳмонлар шунингдек, "Жиззах" ЭИЗда ҳам бўлишиб, енгил ва кичик юк автомашиналари, микроавтобуслар, шунингдек, қишлоқ хўжалик техникалари ва юк машиналари учун йилига 1 млн. дона батарея ишлаб чиқариш қувватига эга Жиззах аккумлятор заводининг цехлари, завод лабораторияси, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Делегация аъзолари " Roison Home Good White" қўшма корхонасида ташкил этилган ярмаркани қизиқиш билан кўздан кечиришди.

Шунинг билан Жамбил вилояти ҳокимияти, бошқарув идоралари ва ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Жиззах шаҳрига ташрифи ниҳоясига етди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0