ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 2017 йилнинг кузида Қозоғистон Ўзбекистонга мунтазам равишда автобуслар қатновини йўлга қўйишни режалаштирган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Инвестициялар ва ривожланиш вазири Женис Қосимбек мажлис йиғилишида хабар қилган, деб ёзади "Подробно".
Женис Қосимбек, шунингдек, бу ишни амалга ошириш учун "бу йил инфратузилмани тўлалигича талабга жавоб берадиган ҳолатга келтириш лозимлиги"ни таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги раҳбари депутатларга икки Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтишни осонлаштирадиган қонунчилик лойиҳасини тақдим этган. Қосимбекнинг прогнозларига кўра, яқин йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси беш миллиард долларга етиши мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.