Жиззах вилояти ҳокими Жанубий Қозоғистонга борди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишҚозоғистон
Қозоғистон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Қозоғистон ҳокими Жансеит Туймебаев икки вилоятнинг умумий томонлари кўплигини, улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, қўшни давлатга маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш зарурлиги ҳақида қўшимча қилган

TOШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансеит Туймебаев Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди Podrobno.uz.

Учрашувда, шунингдек, икки минтақа ишбилармон доиралари, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Икром Назаровлар иштирок этишган.

Контрольно-пропускной пункт на границе Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасида янги ўтказув пунктлари очилади
Томонлар мулоқот чоғида иккиёқлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

Вилоят раҳбари Жансеит Туймебаев икки вилоятнинг умумий томонлари кўплигини, улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, қўшни давлатга маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш зарурлиги ҳақида қўшимча қилган.

Шу билан бирга, томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган минтақавий ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Қозоғистон вилояти ўртасида товар айланмаси ўтган йилда 532 миллион долларни ташкил қилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0