ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Мамлакатлар орасида сайёҳлик оқимини ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида янги назорат-ўтказув пунктлари очилииши режалаштирилмоқда.
Ушбу қарор Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Анвар Шараповнинг Қозоғистон Маданият ва Спорт вазири Арыстанбек Мухамедиулы билан бўлган учрашувида муҳокама қилинган эди.
Иккин янги назорат-ўтказув пунктидан ташқари мавжуд бўлган учта назорат пункти 24 соат ишлаш тартибига ўтказилади.
Қозоғистон вазири айтишига қараганда, икки мамлакат орасида сайёҳлар оқими ҳақиқатдан ҳам ўсиб бормоқда, демак келажакда Буюк Ипак Йўли бўйлаб Ўзбекистон иштирокида қўшма сайёҳатлар ташкил қилиш имкони бор.
Подробно.уз хабарига асосан.