Жиззахда 866та уй-жой қурилади ва янги корхоналар ташкил этилади

© Facebook / Шавкат Мирзиёев - Shavkat MirziyoyevШавкат Мирзиёев встретился с жителями Джизакской области
Шавкат Мирзиёев встретился с жителями Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи чоғида Шароф Рашидов тумани "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди, шунингдек истиқболли лойиҳалар билан танишди

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 2017 йилда Жиззах вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 866 уй-жой қурилади, "Учтепа" массивида 16 хонадонли 6 та арзон уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда. Мазкур уйлар 1 сентябргача фойдаланишга топширилиши мўлжалланган, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов тумани "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, профилактика инспектори яшаш жойи билан танишиб, "Учтепа" массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойларда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

© Facebook / Шавкат Мирзиёев - Shavkat MirziyoyevШавкат Мирзиёев Жиззахда халқ билан мулоқот қилди
Шавкат Мирзиёев встретился с жителями Джизакской области - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Жиззахда халқ билан мулоқот қилди

Президентнинг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида барпо этилган ҳар бири 16 хонадонли 2 та икки қаватли ва 10 хонадонга мўлжалланган 2, 3 хонали, 2 сотих томорқа ва ёрдамчи иншоотларга эга битта бир қаватли уйда 42 та оиланинг замонавий шароитларда яшаши учун барча қулайлик яратилган.

Янги уйлар "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши тавсияси билан биринчи навбатда турар жойга эҳтиёжманд ёш оилаларга берилди.
Вилоятга ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев Пахтакор туманида ҳам бўлиб, енгил саноат, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги тармоқларида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар билан танишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев тадбиркорларга имконият ва шароит яратиб бериш кераклигини таъкидлади

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси томонидан "Жиззахулгуржисавдо" масъулияти чекланган жамияти негизида агрологистика маркази ташкил этилмоқда. "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган ушбу корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, сақлаш, иссиқхона ташкил этиш ҳамда экспортга йўналтириш билан шуғулланади.

Агрологистика марказига қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш учун зарур бўладиган асбоб-ускуналарни Италиядан келтириш кўзда тутилмоқда. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 2 минг тонналик совутгич, шунча сиғимга эга дуккакли маҳсулотларни сақлаш омборхонаси, 3 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватлари, 4 гектарда иссиқхона ташкил этилади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время визита в Сурхандарьинскую область - Sputnik Ўзбекистон
Президент режалар ижроси билан танишиш мақсадида Жиззах вилоятига келди

Жиззах шаҳридаги "Бону ширинликлари" корхонаси томонидан қандолат ва шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдим қилинди. 140 ишчи меҳнат қилаётган ушбу корхонада фаолиятни кенгайтириш мақсадида экспортга йўналтириладиган қандолат ва шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш мўлжалланмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 14 миллиард сўм бўлиб, шундан 9,8 миллиард сўми Халқ банки кредити ҳисобидан амалга оширилади. Қўшимча 150 иш ўрни яратилади.

Шавкат Мирзиёев «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлди. Бу ерда истиқболда ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган янги маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди. Безакли, флоат ва ультраюпқа ойналар ишлаб чиқариш лойиҳаси шулардан бири. Янги тақдим қилинаётган лойиҳада телефон ва планшетлар учун ойналар ишлаб чиқарилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0