ТАШКЕНТ, 2 мая — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан ислоҳотларни ишга туширди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бундан ташқари, агентлик республика корхоналарига халқаро сифат бошқарувчи тизимларини жорий этиш бўйича кўмак бериш ишида оқсамоқда. Ниҳоят, республиканинг мавжуд эталон базаси саноатнинг алоҳида соҳаларида қўлланувчи юқори аниқликдаги ускуналарни метрологик назорат билан қамраш имконини бермас эди.
Шу ерда бир қанча йўналишлар: ҳусусан, сохада қонуний базани такомиллаштириш, замонавийлаштириш ва агентлик лабораториялари ҳамда минтақавий марказларини модернизация қилишни, замонавий юқори аниқликка эга ўлчаш ва текшириш аппаратураси билан қайта жиҳозлаш алоҳида эътиборга лойиқ.
Бундан ташқари, 2 мингдан ортиқ халқаро стандартларни босқичма-босқич қабул қилиш орқали уларнинг стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар миллий фондидаги улушини икки баробарга ошириш ҳамда 9 мингдан ортиқ корхонада халқаро стандартларга мос келадиган сифат менежменти тизимларини жорий этиш кўзда тутилган. 2020 йилга қадар бундай корхоналар сонини 4,6 баробарга ошириш режалаштирилган.
"Ўзстандарт" агентлиги лабораторияларини халқаро даражада тан олинган ташкилотларда аккредитация қилиш йўли билан уларда амалга оширилган синов натижаларининг жаҳон миқёсида тан олиниши учун шарт-шароитлар яратилади. Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги ходимлар салоҳиятини ошириш ва унинг фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилади.
Шу билан бирга, давлат раҳбари соҳанинг бошқарув тизимини жиддий силкитди. Бунга мисол сифатида, ушбу қарор билан
Биринчи тузилма мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматларни халқаро стандартларга мувофиқ аккредитация қилиш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлари томонидан белгиланган шартлар ва талаблар бажарилиши устидан инспекция назоратини амалга оширади.
Тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг самарали ижросини таъминлаш мақсадида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Шунингдек, саноат тармоқларида қўлланилаётган юқори аниқликдаги асбобларни тўлиқ метрологик текширувдан ўтказиб, бир қатор эталонлар ва энг юқори аниқликда ўлчаш воситаларини харид қилиш орқали миллий корхоналарнинг хорижий мамлакатлар метрология институтига боғлиқлигини камайтириш имконини беради.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.