Ўзбекистон бозорларини Хитойнинг сифатсиз маҳсулотлари босган - "Ўзстандарт"

© UZ24.UZТошкентдаги Кадишева бозори
Тошкентдаги Кадишева бозори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон аҳолисини огоҳликка чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақолпоғистон Республикасига ташрифи чоғида "Ўзстандарт" агентлигига ички истеъмол бозорларини ҳимоялашни янада кучайтириш ҳамда сифатсиз импорт маҳсулотларни савдога чиқарилиши олдини олиш вазифасини юклаган эди.

Ўзбекистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Made in Uzbekistan - чет эл маҳсулоти билан беллаша оладиган технологиялар тақдим қилинди
"Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида агентликнинг ҳудудий бошқарма ва марказлари томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди", — деб хабар қилмоқда агентлик матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Мирзиёевнинг топшириғига асосан "Ўзстандарт" агентлиги республиканинг йирик бозорлари ва савдо шаҳобчаларида сотилаётган маҳсулотларни сертификати ва сифати тасдиқланган ҳолда сотилаётганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказган.

Тадбирлар давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги 41 та бозор ва савдо шахобчаларда сотилаётган маҳсулотларнинг 34 турдаги 2779 та маҳсулотлардан 2013 таси яъни 72,4 %и сертификатсиз, сифати кафолатланмаган ҳолда истеъмолчиларга сотилаётган ҳолати аниқланган.

Ушбу маҳсулотларнинг аксарияти Хитой давлатида ишлаб чиқариланлиги маълум бўлди.

"Ҳурматли истеъмолчилар! Бирор бир маҳсулотни харид қилаётганда албатта сертификатини сўрашни унитманг", — дея ўзбекистонликларни огоҳлантирган агентлик.

Янгиликлар лентаси
0