Made in Uzbekistan - чет эл маҳсулоти билан беллаша оладиган технологиялар тақдим қилинди

© Sputnik / Валерий МельниковЎзбекистон байроғи
Ўзбекистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Самарқанд шаҳрида X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди, деб хабар қилган Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Зотдор қорамоллар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга 40 литргача сут берадиган наслли қорамоллар келтирилади
Хабарда айтилишича, кўргазмада 30 га ортиқ муассасалар — Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари тасарруфидаги илмий-тадқиқот марказлари, тажриба конструкторлик ташкилотлари ҳамда Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари олий ўқув юртлари олимлари, мутахассислар ўзларининг 150 га яқин инновацион маҳсулотлари билан қатнашишган.

"Улар вилоятимиздаги деҳқонлар, фермерлар, саноат, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ходимларига ўзларининг жаҳон андазаларига мос, юқори самарали қурилиш материаллари, техник қурилмалар, препаратлар ва бошқа илмий технологик маҳсулотларини тақдим қилдилар", — деб таъкидланган хабарда.

Ярмарканинг очилиш маросимида сўз олган Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари О.Парпиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Худойбердиев кўргазмада намойиш этилаётган саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва информацион технологиялар, фан ва таълим соҳаларидаги ғоялар, лойиҳалар мамлакат иқтисодиётимини модернизациялаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ҳамда илмий маҳсулотларни яратишда ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0