Ўзбекистонга 40 литргача сут берадиган наслли қорамоллар келтирилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишЗотдор қорамоллар
Зотдор қорамоллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Берлинда бўлиб ўтган "Яшил ҳафталик"да қатнашган раҳбарлардан бири - Жомбой тумани ҳокими Ҳусан Бўриев маълум қилган

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Берлинда бўлиб ўтган 82-Озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги Халқаро савдо кўргазмаси давомида чорвачиликда илғор давлатлардан 40 литргача сут берадиган наслли қорамоллар келтириш борасида келишувга эришдик, деб хабар қилган Жомбой тумани ҳокими Ҳусан Бўриев "Зарафшон" мухбирига берган интервьюсида.

"Кўргазма давомида Германиянинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ва қадоқлаш ускуналари ишлаб чиқарувчи компаниялари фаолияти билан танишдик. Шунингдек, чорвачиликда илғор давлатлардан 40 литргача сут берадиган наслли қорамоллар ва гўшт йўналишида зотдор бўлган куркалар келтириш борасида ҳам келишувга эришдик.

Туманимиздаги чорвачилик хўжаликларида бундай наслли қорамолларни кўпайтириш орқали сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтирамиз. Яшил ҳафталикда талаб катта бўлган қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини янада кенгайтиришни режалаштиряпмиз.

Ўзбекистон мева-сабзавот етказишнинг янги тизимини яратади
Қолаверса, жаҳон бозорида жуда харидоргир бўлган ёнғоқни кўпайтириш мақсадида жорий йилда туманимизнинг тоғолди ҳудудидаги 460 гектар майдонда ёнғоқзор барпо этамиз.Туманимиздаги чорвачилик хўжаликларида бундай наслли қорамолларни кўпайтириш орқали сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтирамиз. Яшил ҳафталикда талаб катта бўлган қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини янада кенгайтиришни режалаштиряпмиз. Қолаверса, жаҳон бозорида жуда харидоргир бўлган ёнғоқни кўпайтириш мақсадида жорий йилда туманимизнинг тоғолди ҳудудидаги 460 гектар майдонда ёнғоқзор барпо этамиз.

Германия пойтахтида ўтказилган "Яшил ҳафталик"да қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат саноатидаги энг сўнгги ютуқлар билан дунёнинг 66 давлатидан келган 1,6 минг компания ва фермер хўжаликлари, ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этган.

Бир ҳафта давом этган кўргазмада Ўзбекистон ташқи савдо компаниялари, қайта ишлаш корхоналари ва мутасаддилар Германия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, БАА, Туркия ва бошқа давлатларга ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш борасида 151,2 миллион долларлик экспорт шартномалари имзолаган.

Берлинда ўтказилган ярмаркада Ўзбекистондаги ташқи савдо компаниялари, қайта ишлаш корхоналари, вилоят ва туман ҳокимлари, ишбилармон ва фермерлар қатнашишган.

Янгиликлар лентаси
0