ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Россиядаги курка гўшти ишлаб чиқарувчи энг йирик "Евродон" компаниялар гуруҳи Ўзбекистонга ҳалол маҳсулотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди, деб хабар берди компания вакили РИА Новостига.
Унинг айтишича, маҳсулотлар шунингдек, Озарбайжон ва Қирғизистонга ҳам етказиб берилади.
"Музлатилган ҳамда қайта ишланган "ҳалол" белгиси остидаги маҳсулотларимиз келишувлар мавзуи бўлди ва Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон бозорларида ишловчи экспортчилар билан шартномаларга эришилди", — деди агентлик суҳбатдоши "Продэкспо-2017" кўргазмаси якунлари ҳақида гапираркан.
"Евродон" компанияси 2003 йилдан буён курка етиштириш соҳасида фаолият олиб боради. Компания Россия бозорида курка гўштини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича етакчилардан ҳисобланади.
Маҳсулотларнинг ҳалол эканлиги тегишли стандартлар асосида сертификатлаштириш жараёни орқали тасдиқланади.