ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik, Антон Курилкин. Жорий йилда "Ўлмас полк" халқаро акцияси Тошкентда бошқа форматда ўтказилади — уруш қатнашчилари суратларини кўтарган ҳолда юриш тадбири ўрнига, акция ташкилотчилари бутун бошли тадбирлар дастурини тайёрлашган. Sputnik Ўзбекистон мухбири бу борада тадбир ташкилотчиларидан батафсил маълумот олди.
Уруш қатнашчилари фотосуратларини кўтариб юриш ўрнига, тадбир ташкилотчилари Тошкентдаги Волгоград кўчасида ватанпарварлик ҳақида қўшиқлар ўрин олган концерт тадбирини ўтказадиган бўлишди. "Мотамсаро она" хайкалига гулчамбарлар қўйилади ва "Баркамол авлод Болалар маркази"да байрам концерти ўтказилади.
Байрамда иштирок эта олмаган ветеранларни мобил отрядлар табриклашади.
Тадбир ташкилотчиларидан бири бўлган Амир Моллоҳнинг сўзларига кўра, бу борада жуда катта ишлар амалга оширилди.
У уруш даврида 400 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар жанг майдонларида ҳалок бўлишганини — ва бу исмлар унутилмаслиги кераклигини эслатиб ўтди.
Бу акцияни юқоридан саҳналаштириш мумкин эмас
"Ўлмас полк" тадбирни ўтказиш ҳақида ташкилотчи Глеб Смирнов сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, бу тадбирни амалга ошириш юқоридан режалаштириш мумкин эмас — бу кўнгил ҳолатидир.
XX асрнинг 40-йилларида Ўзбекистонда 6,5 миллион аҳоли бўлган, шулардан 1,5 миллиони фронтга жўнаб кетган.
Улардан 400 минг нафари жанг майдонида ҳалок бўлган, 130 минг нафари бедарак йўқолган.
Буларни инкор этиш давлатнинг ўтган тарихига қарши чиқиш деганидир.
Акция бутун дунёдан жавоблар келмоқда, бутун дунё бўйича тарқалиб кетган ўзбекистонликлар бизларга жуда кўп ёрдам беришмоқда. Кетганлар ўзларига тегишли бўлган маълумотларни ва қариндошларининг фотосуратларини юборишмоқда.
Тошкент шаҳрида 9 май куни ўтказиладиган байрам дастури ҳақида батафсил маълумот "Ўлмас полк" акцияси сайтида жойлаштирилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.