ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россиядаги фан ва маданият марказида Георгий лентаси акциясига старт берилди. Бу ҳақда Россотрудничество матбуот-хизмати хабар бермоқда.
"Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 72 йиллигига бағишланган "Георгий лентаси" акциясига старт берилди. Акцияни қўллаб-қувватлашни хоҳловчилар Георгий ленталарини Тошкент шаҳри, Восит Воҳидов кўчаси, 53 уй манзилидан исталган вақтларида олишлари мумкин", дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "Георгий лентаси" тадбири инсониятнинг нацизм устидан ғалабаси сифатида Россия томонидан дунёнинг қатор мамлакатларида Ғалаба куни арафасида 2005 йилдан бошлаб ўтказиб келинади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.