Жаҳондаги сиёсий вазият туфайли Тошкентда "Ўлмас полк" акцияси ўтказилмайди

© Sputnik / Вадим Шекун"Ўлмас полк" акцияси
Ўлмас полк акцияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёда юзага келган мураккаб сиёсий вазиятда фуқароларнинг хавфсизлигига таҳлика мавжудлиги сабабли "Ўлмас полк" тадбирини ўтказиш бекор қилинди

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. 2017 йил 9 май куни Ўзбекистонда "Ўлмас полк" тадбири ўтказилмайди. Тадбир ташкилотчилари  хабарига кўра, мазкур қарор республикадаги мутасадди органлар тавсиясидан сўнг қабул қилинган.

"Қадрдор ўзбекистонликлар! Бутун дунёда юзага келган мураккаб сиёсий вазият сабабли "Ўлмас полк" юриши жорий йилда ўтказилмайди. Бу бизнинг ҳукуматимизнинг тўғри қарори деб ҳисоблаймиз", — дейилган хабарда.

Шу билан бирга, республикада стационар кўргазма ўтказилиши режалаштирилмоқда, тадбир формати VETERAN бирлашмаси билан келишилмоқда.

Байрамона салют - Sputnik Ўзбекистон
9 май Тошкентда байрамона салютлар билан нишонланади
Бундан ташқари, ҳукумат томонидан Иккинчи жаҳон уруши ветеранларини табриклаш ва уларга зарур бўлган ёрдамлар тадбирлари амалга оширилади. Шу муносабат билан тадбир ташкилотчилари фуқароларни совғалар харид қилиш ёхуд волонтерлик ишлари кўринишида ўз ҳиссаларини қўшишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Ўлмас полк" акцияси доирасида Тошкент шаҳрининг 200 га яқин аҳолиси 9 май куни Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиларини хотирлашган эди. Тадбир Ўзбекистон пойтахтидаги "Браткие могилы" хотира комплексида ўтказилган.

Бундан ташқари, 300 ортиқ автомобил ишқибозлари "Эслайман ва фахрланаман" автопойгада иштирок этишди. Ушбу автопойга қатнашчилари Тошкент шаҳрининг барча уруш ва меҳнат ветеранлари турар жойларига совғаларни етказиш ва зарур белган ёрдам бериш учун етиб боришди.

Янгиликлар лентаси
0