ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. АҚШ Федерал тергов бюроси (ФБР) ходимаси 2014 йилда "Ислом давлати" жангарисига турмушга чиққан эди. Сўз террорчилик уюшмасининг таниқли жангариси, германиялик Денис Касперт ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Бироқ, "халифалик"даги оилавий ҳаёт узоқ давом этмади. Бир неча кундан сўнг, аёл АҚШга қайтди ва у ерда хибсга олинди.
"Даниэла Грин суд томонидан 2 йил қамоқ жазо билан жазоланган. Озодликка ўтган йилнинг ёзида чиққан эди" — деб аниқлик киритади CNN.
Денис Касперт ҳақида сўз
Денис Касперт 1975 йилда Берлиннинг Кройцберг туманида (онаси — немис, отаси — Ганалик) дунёга келган. Отаси оилани ташлаб кетган. Бўлажак жангарини онасининг янги турмуш уртоғи, Америка армияси зобити тарбия қилади.
Шундан сўнг, у Мисрга жўнайди ва у ердан Сурияга ўтади. 2014 йилда Касперт "Ислом давлати" раҳбариятига содиқлик қасамини ичади ва уюшманинг тарғибот роликларида фаоллик билан тасвирга туша бошлайди.
Экспертлар фикрига кўра, собиқ рэппер "Ислом давлати"да немис тилида тарғибот ўтказиш бўйича энг кўзга кўринган вакиллардан бири бўлган. 2015 йил феврал ойида АҚШ давлат департаменти уни ўта хавфли халқаро террорчилар рўйхатига киритган.
Америка ОАВларига кўра, 2015 йил октябрь ойида АҚШ Ҳарбий Ҳаво Кучлари ҳужуми натижасида собиқ рэппер ҳалок бўлган. Бир қанча вақтдан сўнг, унинг ўлимини "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ҳам тасдиқлаган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.