ИИВ қидирувдаги террорчилар ҳақидаги маълумотни ижтимоий тармоқда жойлаштиради

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальные сети
Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ раҳбари Ўзбекистон томонидан халқаро қидирув эълон қилинган барча шахслар ҳақидаги маълумотлар хориждаги ҳамкорларга тақдим этилишини, лекин айрим давлатларда қидирувдаги шахсларга "қочоқ" мақоми берилаётганлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ экстремистик ва террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун халқаро қидирувда бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни ижтимоий тармоқларда жойлаштиради, деб хабар берди РИА Новости Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизовга асосланиб.

"Яқин вақт ичида яна бир чорани қўллашни режалаштирганмиз, барча турдаги террорчилар, жиноятчиларга нисбатан халқаро қидирув эълон қиламиз ва бошқа мамлакатда уларга иш, жой берган ҳар бир фуқаро уларнинг кимлигини билиши учун Facebookдаги ижтимоий каналлар орқали улар ҳақидаги маълумотларни тарқатамиз. Шундай қиламиз, деб ўйлайман", — деди Азизов.

Милиция махсус отрядлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда "ОМОН" тикланди

ИИВ раҳбари Ўзбекистон томонидан халқаро қидирув эълон қилинган барча шахслар ҳақидаги маълумотлар хориждаги ҳамкорларга тақдим этилишини, лекин айрим давлатларда қидирувдаги шахсларга "қочоқ" мақоми берилаётганлигини маълум қилди.

Азизов хорижда, масалан, Россия ва Туркияда бир муддат бўлган Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келганларидан сўнг ўз ватандошларига нисбатан салбий таъсир кўрсатишлари мумкинлигини қайд этди.

"Ислом дини асосларини билмаган ҳолда Россиядаги кўплаб фуқароларимиз Кавказортидаги ваҳҳобийлар жамоатларига қўшилиб қолмоқда ва шу йўлдан кетмоқда. Алдаш, катта маош бериш таклифи остида фуқароларимизни Туркияга, у ердан Сурияга жўнатиш ҳодисалари кўплаб учрамоқда", — деди ички ишлар вазири.

Унинг айтишича, шу муносабат билан Ўзбекистонда кенг миқёсдаги тезкор-суриштирув тадбирлари ўтказилмоқда.

"Яширмайман, деярли ҳар куни мамлакатга қайтган ва ваҳҳобийлик ғояларини тарғиб қилишни бошлаган кишиларни фош этамиз. Кўплаб уринишларга барҳам бермоқдамиз", — деди Азизов.

Махсус бўлинма ҳаракатлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси ташкил этилади

Бугун Тошкентдаги Халқаро матбуот клубида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев белгилаб берган Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича стратегиянинг ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган анжуман ўтказилди.

Унда ички ишлар вазири Абдусалом Азизов, Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Холматжон Сайдалиев, Тошкент ШИИББ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов иштирок этди. Йиғилишда шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ, "Маҳалла" жамоатчилик фонди ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0