Ироқнинг биринчи гўзалига “интим жиҳод” билан пўписа қилишмоқда

© Commons.wikimedia / Wouter EnglerЖиҳод байроғи.
Жиҳод байроғи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВларда “Ислом Давлати” террорчилари “Ироқ гўзали”ни жинсий хизмат кўрсатишга даъват қилаётгани ҳақида гап-сўзлар болалаб кетди...

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. “Ироқ гўзали” танловининг йигирма ёшли ғолибаси Шaйма Касем “Ислом Давлати” террорчилари томонидан “интим жиҳод”га даъват қилинаётгани, бош тортадиган бўлса, ўлдирилиши ҳақидаги гап-сўзлар шунчаки миш-миш эканини таъкидламоқда, Sputnik Arabic хабари асосида.

"Менга ҳеч ким ўлим ёки бошқа нарса билан пўписа қилгани йўқ", — изоҳ берди Ироқ гўзаллик маликаси.

Шайма Касем расмий вакили бўлмиш “Ироқ гўзали” танлови ҳайъат аъзоси Синан Камел ҳам соҳибжамолга ҳеч ким таҳдид қилмагани, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлар асоссиз ёлғон эканлигини тасдиқлади.

Бундан сал вақт олдин бир қанча араб ОАВлари аниқ манбани келтирмаган ҳолда, бир хилдаги янгиликларни такрор ва такрор нашр этишган эди.

Улар “Ислом Давлати” террорчилари “Ироқ гўзали”ни  жинсий хизмат кўрсатишга даъват қилаётгани, бордию, қиз “интим жиҳод”га рози бўлмаса, ўлдирилиши мумкинлиги ҳақида ёзишган эди.

Ироқнинг Қиркўк шаҳарчасида туғилган Шайма Касем 2015 йилнинг 19 декабрида “Ироқ гўзаллик қироличаси” унвонига сазовор бўлган.

Янгиликлар лентаси
0