Ислом Каримовга ҳайкал яратишни кимга топшириш керак ?

© kultura.uzДамир Рузибаев
Дамир Рузибаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Дамир Рўзибоев, Тошкентда бўлиб ўтаётган, Ўзбекистон Биринчи президентига ҳайкал яратиш кўрик танлови ҳақида ўз фикрини билдирди.

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон Бадиий академиясида ушбу кунларда, Ислом Каримовга ҳайкал яратиш кўрик танлови бўлиб ўтмоқда. Айни дамда ҳайъат аъзолари ғолиб излашмоқда, лекин кўргазмани томоша қилган ёки унинг фотосуратларини томоша қилган фуқаролар, ўзбек ҳайкалтарошлигига нима бўлганини тушунмай ҳайратда. Нима сабабдан муаллифлар Ислом Каримов даврининг муҳитини ва Биринчи президент тимсолини тўғри еткизиб бера олмаган?

Ўзбекистон Биринчи Президентига ҳайкал яратиш танлови - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкали намуналари кўргазмаси бошланди

Кўргазма ишга тушганидан кейин у ерда таклиф қилинган ишлар ҳақида минглаб салбий фикрлар пайдо бўлди. Фуқаролар кўрсатилган ҳайкал намуналарининг қиёфасизлигини, тана аъзоларининг номутаносиблигин муҳокама қила бошлашди.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Sputnik мухбири таниқли ҳайкалтарош Дамир Рўзибоевга  мурожаат қилди.

Танловга бор йўғи ўнта иш таклиф қилингани ва улар орасида бирорта ҳам диққатга сазовор ишлар бўлмаганининг ўзи, бугунги кунда Ўзбекистон ҳайкалтарошлиги оғир аҳволда эканини билдирмайдими?

“Бу узоқ йиллардан бери тўпланиб келаётган муаммолардир. Ҳозир бу ҳақида ҳақиқатни айтиш вақти келди. Умуман, санъат ҳақида ёлғон гапириб бўлмайди”, — дейди Дамир Солижонович.

Мемориальный комплекс в честь Ислама Каримова в Туркменабаде - Sputnik Ўзбекистон
Туркманободда Ислом Каримов хотирасига аталган ёдгорлик очилди

Рўзибоев Дамир Солижонович — ўзбекистонлик таниқли ҳайкалтарош. 1939 йилда Самарқандда туғилган. Рассомлик санъатини Павел Петрович Мартаковдан ўрганган. Шунингдек у Александр Николаевич Волковни ўз устози деб билади. Унинг 1984 йилда яратилган "Игор Савицкийнинг портрети", асари Москвадаги Третьяков галереясида сақланмоқда. Дамир Солижоновичнинг  бошқа асарлари Москвадаги “Шарқ музейида”, Венгрия, Жанубий Корея, Франция ва Япония музейларида сақланиб келмоқда.

Узоқ йиллар давомида Дамир Рўзибоев Ўзбекистон Рассомлар уюшмасидаги Ҳайкалтарошлик бўлими бошлиғи вазифасида, 1988 – 1997 йилларда Ўзбекистон Санъат музейи директори вазифасида ишлаб келган.

Танлов сизда қандай таасурот қолдирди?

Менинг таасуротларим ҳам бошқаларникига ўхшаган. Мен соҳа мутахассиси бўлмаган, оддий фуқаролар билан мулоқотда бўлдим. Уларнинг ҳаммаси танловда иштирок этаётган ишларда кўплаб камчиликлар борлигини ва асарларнинг ҳаммаси қиёфасиз, гўёки бир киши томонидан яратилгандек эканини қайд этишди. Санъатда ҳар бир асар такрорланмас, ўз қиёфасига эга бўлиши керак. Биз нима учун Ван Гогни, Пикассони, Волковни ёки Тансиқбоевни яхши кўрамиз? Чунки улар ягона, уларнинг бошқаларга ўхшамаган хусусияти бор.

Бу кўргазмадаги барча ишлар эса — бир-бирига ўхшаган. Гўёки уларнинг ҳаммаси бир киши тмонидан яратилгандек. Ундан ташқари, мен профессионал ҳайкалтарош сифатида яна бир нарсани пайқадим:  таклиф қилинган ишлар мутахассис даражасида ижро этилмаган. Уларда жиддий камчиликлар бор. Айрим муаллифлар ҳатто тана аъзоларининг анатомик мутаносиблигида жиддий хатоларга йўл қўйишган.  

Балким ҳаммасига сабаб танловда аксарият ёш ҳайкалтарошлар қатнашганидир?

Ҳамма гап шундаки, ушбу ёш ҳайкалтарошлар соҳанинг етакчи олийгоҳини тугатишган. Улар дипломли мутахассислардир. Бу нимани англатади?  Бу ерда хулоса фақат битта бўлиши мумкин – кадрлар тайёрлашда катта хатоликлар бор. Суҳбат бошида биз ушбу “касаллика” диагноз қўйишга келишган эдик. Мана сизга касаллик сабаларидан бири. Бу борада Алишер Навоийнинг бир иборасини келтираман. “Шайх бирла мадрасада нур кўрмадим”. Ушбу иборани бугунги замонавий санъат “мадрасаларига” нисбатан ишлатса бўлади.

Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова отаси дафн этилган масканда қуриладиган мақбара суратлари билан бўлишди

Иккинчи касаллик ҳам кўпчилликка теккан – ҳамма ўз ишини бир хил тарзда – бронза рангга бўяб тақдим этган. Шунинг учун ҳам уларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшаш бўлиб қолган. Мен уларни тайёрлаш вақти устахонларда кўрганимда, улар қизиқроқ кўринган эди.

Мен пайқаган учинчи касаллик, айрим, унчалик муҳим бўлмаган деталлар, масалан пойабзал иплари жуда синчиковлик ва диққат билан бажарилган. Бугунги кунда Европа мамлакатлари бундай ёндашувдан воз кечган. Ҳозир бундай арзимаган ишлар билан ҳеч ким шуғулланмайди.

Бу билан нима демоқчиман? Гап тугма тешигию, туфли ипларини аниқ ва батафсил кўрсатишда эмас — образ қидириш керак!

Биз ўз анъаналаримиз ҳақида кўп гапирамиз. Санъатда ҳам шунақа ўз анъанамиз ва урф-одатимизни  излашимиз керак. Бизнинг қадимий файласуфларимиз ва ўтган асрнинг 30 йилларида ижод қилган рассомларимиз буларнинг ҳаммасини яхши тушунар эди. Афсуски, ёш авлод ушбу урф-одатларни билмайди.  

Юқорида айтиб ўтилган муаммолар бир кунда пайдо бўлмагандир?

Ҳа, албатта. Ҳамма нарсанинг ўз сабаби бор. Бир бошидан уларни айтиб ўтаман.

1991 йил, янги давр бошланиши, Миллий боғда ўрнатиш учун Алишер Навоий ҳайкалига танлов эълон қилинди. Менимча, ўшанда танлов нотўғри амалга оширилган. Бу менинг шахсий фикрим, лекин бунга ишончим комил. Масалан, Навоий салласининг учи керагидан ортиқ узун қилиб тасвирланган. Ваҳоланки, шоирнинг ўзи “Киши нодон каби салласининг учи ерга тегиб турмаслиги ва мадраса тўрида гердайиб ўтирмаслиги”, ҳақида ёзиб қолдирган.

Ушбу мавзуни Чингиз Ахмаровнинг шогирди Содиқ Рахмонов билан муҳокама қилганимда, Алишер Навоий даврини жуда яхши билган Ахмаров ҳам ушбу нарсага  эътибор берганлигининг гувоҳи бўлдим. Унинг фикрига кўра, Навоийнинг ушбу образини бир вақтлар Варшам Еремян “Навоий” фильми учун ўйлаб топган экан.

Маълумки, киночилар воқеани “бироз безатиш” учун, баъзан тарихий ҳақиқатдан ҳам воз кечишлари мумкин. Афсуски, бир марта кинода яратилган ноаниқ образ санъатнинг бошқа соҳаларига ҳам тарқалди. Бир ёлғон иккинчисини пайдо қилди. Бунга мисоллар кўп.

Дамир Солижонович, сиз ўзингиз ушбу танловда иштирок этдингизми?

Йўқ, чунки танловларда ҳеч қачон омадим юришмаган. Бундан олдин Ғофур Ғулом ҳайкалига  танлов эълон қилинган эди. Мен ҳам бошқалар қатори унда иштирок этдим, лекин ҳали тайёрланиш жараёнида ким ғолиб бўлиши аниқ эди.

Фотовыставка, посвященная памяти Ислама Каримова, в Астраханском филиале РАНХиГС - Sputnik Ўзбекистон
Астраханда Ислом Каримов хотирасига бағишлаб фотокўргазма очилди

Ундан кейинги бўлиб ўтган барча танловларнинг ҳам натижаси олдиндан маълум эди. 90 йиллар ўрталарида Наманганда Мустақиллик ёдгорлигига танлов эълон қилинди. Биз унда меъмор Серго Сутягин билан иштирок этиб, ғолиб чиқдик. Ҳайъат аъзолари биринчи ва иккинчи ўрин олган асарларни президентга кўрсатишга қарор қилишди. Лекин, кеъморлар уюшмасига келганимда, менинг ишим жойида қолиб бошқа ишлар президент олдига олиб кетилганини кўрдим. Бўлажак ёдгорлик тақдирини оддий ишни бажарувчи мансабдор ҳал қилган. Шундай қилиб, танловда қонуний ғолиб чиққан асар ўрнига, навбатдаги лайлак пайдо бўлди.

Сўнгги марта эса, Педагогика институти олдига ўрнатилиши керак бўлган Алишео Навоий ҳайкали яратишда ҳам иштирок этган эдим. Унда ҳайъат кенгаш қайта-қайта ўтказилиб бибзга унинг қарори маълум қилинмади. Фақат учинчи кенгашдан кейин танлов натижаси эълон қилинди. Бу албатта нонсенс (бўлмаган иш). Бунақа кенгашни биринчи бор кўриб турибман. Танлов натижаси кимгадир ёқмаган бўлса қайта-қайта кеннгаш ўтказаверишган.

Кўриб турганингиздек, бугунги кунда ҳайкалтарошлик ачинарли ҳолда. Охирги йиллар даовмида у фақат бир томонлама ривожланган. Фақат ёдгорликлар яратилиб бошқа жанрларга эътибор берилмаган. Мусиқани фақат симфония кўринишида, адабиётни фақат роман кўринишида тасаввур қилиш қийин-ку! Шаҳарга бошқача ҳайкаллар ҳам керак.

­Сизнингча биринчи навбатда нима қилиш керак?

Бизда ҳозир юз бераётган ўзгаришлардан хурсандман. Ўз Ватанимдан хурсандман. Бўлаётган ўзгаришлар ваниҳоят санъат соҳасигача етиб келишини истаган бўлардим. Энг асосийси бир-иккита – ўта манфаатпараст амалдорларни санъатдан ажратиш керак. Кейин, давлат миқёсида яхшилаб ўйлаб кўриш керак — бизга шунча рассом тайёрлаш керакмикан?   

Ўзбекистон Биринчи президенти ҳайкали яратиш борасида нима қилиш керак?

Менинг фикримча, ҳар бир замон, ҳар бир давр санъат асарларида ўз изини қолдиради. Масалан, Қадимий Юнонистонда санъат гуллаб яшнаган Перикл давридан – Парфенондаги доҳийона Фидий асарлари, Екатерина II давридан – Петр I ҳайкали. Сталин давридан “Ишчи ва колхозчи” монументи қолган.

Бизнинг даврни акс эттирувчи ёдгорлик, бу – Илҳом Жаборов томонидан яратилган Амир Темур ҳайкали. Бугунги танлов эълон қилинмасдан олдин ҳам Ислом Каримов ҳайкали яратишни айнан ушбу ҳайкалтарошга топшириш — тарихий жиҳатдан ҳақли бўлади деб ҳисоблар эдим.

Янгиликлар лентаси
0