Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазма залида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовга ҳайкал яратиш бўйича эълон қилинган Халқаро танлов кўргазмаси бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Конкурсда иштирок этаётганлар орасида дунёнинг бир неча мамлакатларидан келган тажрибали ҳайкалтарошлар ҳамда ёш ва истеъдодли санъат усталари ҳам бор.
“Ушбу кўргазмада намойиш қилинган 70 ҳайкал намуналаридан 10 тасига алоҳида эътибор берилади деб ўйлайман. Биз нафақат Тошкент, Самарқанд учун ёдгорликлар яратишимиз керак, балким Москва учун ҳам. Устига устак, яқинда Навоий ҳайкали ўрнатилган Шанхай университети ҳам Ўзбекистон Биринчи Президенти бюсти ўрнатиш истагини билдирди. Бу янгилик бизни хурсанд қилди”, — деди Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур.
Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал яратиш танловида Жанубий Корея, Туркманистон, Германия, Италия, Австралия ва Ўзбекистондан 58дан ортиқ ҳайкалтарошлар 68 та ҳайкал намуналарини билан иштирок этишмоқда.
Жюри аъзолари тақдим этилган барча асарларни 10 баллик тизим бўйича баҳоланиб, ғолиб аниқланади. Биринчи ўрин олган ҳайкалтарош 25 минг доллар, иккинчи ўринга —20 минг ва учинчи ўринга 15 минг доллар маблағ топширилади.
Кўргазма ўз ишини 15 апрелга қадар давом эттиради.