ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Россияга бўлган давлат ташрифи доирасида Кремлда қабул маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин биргаликда қабул қилинган баённомани имзолашди. Ушбу ҳужжатда қуйдигилар қайд этилган.
Дўстона, ишончли ва конструктив муҳитда бўлиб ўтган музокараларда президентлар Россия ва Ўзбекистон орасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, президентлар ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олишга асосланган давлатларо суҳбат юқори даражада бўлиб ўтганини тасдиқлашди.
Стратегик ҳамкорлик
Путин ва Мирзиёев Россия ва Ўзбекистон орасида 2004 йилнинг 16 июнида имзоланган стратегик ҳамкорлик ҳақидаги, 2005 йилнинг 14 ноябрида имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари ҳақидаги шартномаларнинг ва 2012 йилнинг 4 июнида имзоланган Стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш декларациясининг долзарблигини ва ушбу ҳужжатлар мамлакатлараро муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқишига хизмат қилишини тасдиқлашди.
Президентлар Ўзбекистон ва Россия орасида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ушбу соҳада имзоланган шартномаларни амалга тадбиқ қилиш кераклигини таъкидлашди.
Савдо-иқтисодий муносабатлар
Президентлар ўзаро манфаатли бўлган савдо-иқтисодий муносабатлар ушбу муносабатларнинг муҳим бўлаги эканлигини тасдиқлашди. Давлат раҳбарлари Россия ва Ўзбекистоннинг Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссия ишини юқори баҳолашди.
Шунингдек, президентлар Ўзбекистон мева сабзавотларини Россия бозорига еткизиб беришнинг муваффақиятли ривожланаётганини, "яшил коридор" тизими ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшаётганини қайд этишди.
Икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари орасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги шартнома имзоланишини ҳам юқори баҳолашди.
Ўзбекистон ва Россия орасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги шартнома мамлакатлар сайёҳлик имкониятларини янада кенгайтиришига ишонч билдирилди. Шунингдек, ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳам туризм ва мамлакатлар орасида гуманитар алмашувларни ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Президентлар, ташқи бозорларга энг яқин йўллар билан чиқишни таъминлайдиган транзит коридорлар ва транспорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш устувор характерга эга эканлигини айтиб ўтишди. Транспорт хизматларига рақобатбардош нархлар ўрнатиш, Россия ва Ўзбекистон темир йўллари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш имконини яратиши ҳам қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин нефт ва газ соҳасидаҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишди.
Маданий-гуманитар ҳамкорлик
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия орасида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган тартибда Россияда ишга қабул қилиш ва икки давлатда миграция ваколатхоналари очиш ҳақидаги шартноманинг муҳим эканлиги қайд этишди. Шунингдек, келажакда миграция соҳасида халқаро ҳамжамиятда қабул қилинган кўринишларини ривожлантиришга келишиб олинди.
Президентлар соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасида янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Хусусан, тиббий таълим, тиббий муассасалар орасидаги тажриба олмашиш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва Россия етакчи тиббий муассасаларининг филиалларини Ўзбекистонда ташкил қилиш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Ушбу соҳаларда Ўзбекистон ва Россия орасида ҳамкорлик қилиш ҳақида шартномалар имзоланди.
Давлат раҳбарлари мамлакатлар орасида таълим, илм-фан, спорт, маданият, санъат ва туризм соҳаларида маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга келишиб олишди. Бу борада Нукусдаги Савицкий ноимли музейнинг Россия Давлат Санъат музейида кўргазма ўтказаётгани — муҳим маданий воқеа сифатида қабул қилинди.
Россия ва Ўзбекистон муносабатлари мустаҳкамланишида, Россия ва Ўзбекистон тарихи, маданияти ва урф одатлари билан кенг жамоатчиликни таништиришда давлат оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳимлиги қайд этилди.
Путин ва Мирзиёев икки мамлакат орасида алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканликларини билдиришди. Россияда "электрон ҳукумат" ташкил қилиш соҳасида орттирилган тажриба Ўзбекистонга қўл келиши мумкинлиги ҳам қайд этилди.
Россия президенти Ўзбекистонда ўтказилаётган миллатлараро ҳамжиҳатлик ва миллатлар ва элатлар она тили, урф-одатларини сақлаб қолиш, келажак авлодларга узатиш сиёсатига жуда юқори баҳо беришди. Шу билан бирга Ўзбекистонда рус тилини ва рус тилида таълим бериш тизимини сақлаб қолиш муҳимлиги қайд этилди. Давлат раҳбарлари келажакда рус тили мутахассислари тайёрлаш дастурларини ривожлантириш, Ўзбекистонда Россия таълим муассасалари филиаллари тизимини ва мамлакатлар орасида талабалар алмашинувини кенгайтириш тарафдори эканлигини билдиришди.
Халқаро майдондаги ҳамкорлик
Президентлар, кун тартибида турган, икки давлат учун муҳим бўлган халқаро ва маҳаллий масалалар борасида фикр алмашишди.
Давлат раҳбарлари террорчилик, сепаратизм, экстремизм, уюшган жиноятчиликкнинг ҳар қандай кўринишига қарши биргаликда курашишга келишиб олинди.
Ўзбекистон ва Россия БМТни умумжаҳон миқёсида халқаро хавфсизликни таъминлашга қодир ягона ташкилот сифатида тан олишларини қайд этишди. Президентлар ҳар қандай мамлакатда конституцияга зид равишда ҳукумат алмашишининг ноқонунийлигини ва бундай фаолиятни қабул қилиб бўлмаслиги тан олишди.
Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ривожлантиришга бўлган қизиқишни тасдиқлашди. Ҳиндистон ва Покистонга ШҲТнинг тўла қонли аъзоси мамқоми берилиши ташкилотнинг халқаро майдондаги салоҳиятини ошириши ва замоннинг муҳим муаммоларини ҳам қилишда имкониятларини кенгайтириши қайд этилди.
Шунингдек, томонлар Афғонистонда барқарорлик ўрнатилиши Ўрта Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлашнинг муҳим омили бўлиб қолишига ишонч билдиришди. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва мамлакат иқтисодиётини тиклашга ёрдам беришда БМТ асосий рол ўйнаши кераклиги қайд этилди.
Россия ва Ўзбекистон Ўрта Осиёда сув ресурсларидан барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро фойдали ва тенг ҳақли равишда фойдаланиш тарафдорлиги қайд этилди.
Ташриф якунлари ва миннатдорлик
Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган учрашувлар ва ташриф давомида имзоланган шартномалар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси орасида анъанавий дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон президенти Москва марказидаги хиёбонлардан бирига Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилиши ва ҳайкали ўрнатилиши муносабати билан Россия Федерациясига чин юракдан миннатдорчилик билдирди.
Тадбир сўнгида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга ва бутун Россия халқига Ўзбекистон делегациясига кўрстатилган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди ва Россия президентини давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф қилди.
Россия томон таклифни миннатдорлик қабул қилди ва ташриф санаси дипломатик муассасалар орқали ҳал қилинишини хабар қилди.