Ўзбекистон ва Россия 4 млрд долларга қандай шартномалар имзоламоқчи?

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёевнинг Россияга сафари давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасида умумий қиймати 4 миллиард долларлик шартномалар имзоланади

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 4 аперл тонгида Россияга йўл олади. Ушбу муносабат билан Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси Ачилбай Раматов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар қилди Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси матбуот-хизмати.

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга сафари - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 4 апрелда Москвага учиб кетади
"2017 йилнинг 3 апрел куни Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида делегация аъзолари савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасида умумий ҳажми 4 миллиард долларлик иккиёқлама идоралараро ҳужжатларнинг алоҳида қисмларини имзолашга бағишланган тантанали тадбирда иштирок этадилар", — дейилган хабарда.

Ҳужжатларнинг асосий қисми Мирзиёевнинг Россияга уюштирадиган расмий сафари вақтида имзоланиши маълум қилинган.

Элчихона матбуот хизматига кўра, Тошкент ва Москва ўртасида Россиянинг УГМК-Холдинг компанияси билан Ўзбекистонда Тебинбулоқ темир конида ванадий-титан магнетит руда ишлаб чиқиш ҳамда пўлат ишлаб-чиқариш саноатини ривожлантириш бўйича меморандум (қиймати 1,5 миллиард доллар),  Тошкент шаҳридаги металлургия заводи қурилишини молиялаштириш лойиҳаси доирасида Асака банк ва "Газпромбанк" АЖ ўртасида ҳамкорлик битими (88 миллион доллар), "Қишлоқ хўжалик техникаси Чирчиқ заводи" ОАЖ ишлаб чиқариш майдонларида ҳамкорликда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб-чиқаришни йўлга қўйиш ва бошқа қатор муҳим битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Қўл бериш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия олдида янги истиқболлар эшиги очилмоқда
Шунингдек, Россияга хўл мева-сабзавотлар ва қайта ишланган мева сабзавотлар етказиб бериш бўйича "Ўзагроэкспорт"АЖ ҳамда "Ўзагроэкспорт" СУ ОАЖ ўртасида 612 миллион долларлик шартнома, "Ўзнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва Россия Энергетика Вазирлиги ўртасида Ўзбекистонга Россия нефтини етказиб бериш бўйича шартнома (қиймати 225 млн доллар) ҳамда "Олмалиқ ТМК" ва Ижор экскаватор заводи ўртасида ўзаро экскаватор етказиб бериш бўйича 100 млн долларлик ҳамкорлик шартномалари имзоланади.

Тадбир иштирокчилари шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасида ўзаро манфаатли иккиёқлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0