ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрел куни Владимир Путин билан учрашади, деб хабар қилмоқда Кремл матбуот хизмати.
"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путин таклифига кўра 4-5 апрел кунлари Россияга давлат ташрифи билан келади", — дейилган Кремль расмий хабарида.
5 апрелда Олий даражада бўлиб ўтадиган музокараларда икки томонлама муносабатларнинг асосий масалалари муҳокама қилиниб, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш чоралари белгилаб олинади.
Ундан ташқари, бир қатор халқаро ва ҳудудий муаммолар борасида фикр алмашиш режалаштирилган.