Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши курашиш тизими тубдан ислоҳ қилинади

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатда айтилишича, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан такомиллаштирувчи қарорга имзо чекди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ҳужжатда айтилишича, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи давлат органларининг иш шакли ва услублари, энг аввало ахборот-коммуникация технологияларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги сабабли ҳозирги кун талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш куни деб эълон қилинди

Давлат идоралари, дея қайд этилади ҳужжатда, аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифаси сифатида баҳолаб, оқибатда ушбу фаолиятга лозим даражада эътибор қаратмаяпти.

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг аниқ манзилга йўналтирилмаганлиги ва уларга комплекс ёндашилмаётганлиги, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг тизимли равишда содир этилишига доир сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш самарадорлиги мавжуд эмаслиги кутилаётган натижаларни бермаяпти", — дейилади ҳужжатда.

Мазкур қарорга асосан мамлакатда қатор чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилади.

Ҳуқуқбузарликларнинг, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, шунингдек уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлиги оширилади.

Компьютерхонадаги болалар - Sputnik Ўзбекистон
2016 йилда вояга етмаганлар содир этган жиноятлар сони камайган

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан видеокузатув, электрон ҳисобга олиш ва ўзаро ахборот алмашиш, идоралараро маълумотлар базалари тизимлари профилактик ишларга кенг жорий этилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича идоралараро дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга оширишда манзиллилик, соҳавий ихтисослашув, ҳудудий ва бошқа ўзига хос хусусиятлар инобатга олиниши таъминланади.

Биринчи навбатда аҳоли бандлигини таъминлаш, аёллар ва ёшларни ижтимоий-фойдали фаолиятга жалб этишни фаоллаштириш, вояга етмаганларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича иш олиб борилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Бош прокуратураси тузилмасида Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилади.

Тошкентда 6 кун ичида 32та жиноят фош қилинди

Ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларнинг, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таъсир этувчи омилларнинг, айниқса ҳуқуқбузарликларнинг салбий динамикаси кузатилган соҳаларда тизимли таҳлилини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгиланади.

Бундан ташқари, бошқарма ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш борасида таклифлар тайёрлаш билан шуғулланади.

Бошқармага ноюридик мутахассисликдаги (иқтисодчилар, молиячилар, социологлар ва бошқалар) зарур билим ва тажрибага эга юқори малакали кадрлар ишга қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0