2016 йилда вояга етмаганлар содир этган жиноятлар сони камайган

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишКомпьютерхонадаги болалар
Компьютерхонадаги болалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда 2017 йил 2 март куни "Профилактика куни" муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида вояга етмаганлар орасида жиноят содир этиш ҳоллари пасаймоқда. Хусусан, 2016 йил давомида шаҳар бўйича 298та жиноят (асосан, ўғрилик, безорилик) вояга етмаганлар томонидан содир этилган. Бу рақам 2015 йилда 374тани ташкил этган.

ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Мирзиёев талабини бажаришга киришди
Бу ҳақда 2017 йил 2 март куни "Профилактика куни" муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди.

Тадбирда Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари Ёрқин Абдуллаев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевлар 2017 йил 23 февралидан 1 март кунигача бўлган ҳафта давомида олиб борилган ишлар юзасидан ахборот беришди.

2017 йил январь ойи бўйича бу борадаги кўрсаткич 9тани ташкил этган. 2016 йилнинг шу ойида вояга етмаганлар 15та жиноятни содир этгани қайд этилган эди.

Янгиликлар лентаси
0