ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. 2017 йилнинг 10 мартдан 16 март кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жиноятчиликка муросасиз курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида фош этилмаган 32 та жиноят фош этилди деб хабар қилди "Даракчи" нашри.
Нашрнинг ёзишича, бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари учун брифингда маълумот берилди.
Фош этилган жиноятлардан 1 та – қотиллик, 2 та – оғир тан жароҳати етказиш, 1 та – талончилик, 16 та – ўғирлик, 9 та – фирибгарлик, 1 та – транспорт воситасини олиб қочиш, 2 та – ҳужжатларни қалбакиллаштириш.
Шунингдек, қидирувда бўлган жами 41 нафар жиноятчи ушланган.