"Уйландингми, тўлаб қўй" - Россияда мигрантлар билан сохта никоҳдан ўтиш авжида

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМигрантлар
Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сохта никоҳдан иккала томон ҳам ўзига яраша манфаат кўради, қолаверса, бу учун ҳеч қандай жазо белгиланмаган. Шу боис ҳам кейинги вақтларда бу иш мигрантлар орасида "мода" тусига кирмоқда

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Москва шаҳар ИИБ миграция бўлинмаси ходимлари россиялик аёллар билан сохта никоҳдан ўтиш орқали мамлакатда вақтинча яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга бўлаётган мигрантлар сони кескин ошганини қайд этди, деб хабар қилди РИА Новости.

"Сохта никоҳ"дан ўтишдан иккала томоннинг ҳам ўзига яраша манфаатлари борлиги, қолаверса, бу учун ҳеч қандай жазо белгиланмагани туфайли кейинги вақтларда бу иш мигрантлар орасида "мода" тусига кирганлиги қайд этилган.

Хотин — Сахалинда, эр эса — Москвада

"Оддий мисол, Москва шаҳридаги миграция марказига бир мигрант мурожаат қилиб, унинг ўз оиласи билан "бирлашиш" нияти борлигини маълум қилади. Бу ҳам майли, аммо унинг рафиқаси бу вақтда Сахалинда бўлади. Табиийки, мигрант у ёққа бориш нияти ҳам йўқ, — деб хабар қилган нашрга ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба. — Қонундаги бу туйнук орқали Москвада ўрнашиб, солиқ тўламай юриш мумкин. Ахир Москва патент тўловлари орқали бугунги кунда триллионлаб фойда кўрмоқда".

Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин ИИВдан ноқонуний миграцияга қарши кескин курашишни талаб қилди
Бугунги кунда РВП (Россияда вақтинча яшашга рухсатнома)ни умумий тартибда олиш унчалик осон иш эмас: бунинг учун махсус комиссиядан ўтиш талаб этилади. Ундан ташқари, регионал квоталар деган гап ҳам бор. Квота ҳаммага ҳам етмаслиги мумкин.

Интернационал оилалар учун эса, табиийки, истиснолар белгиланган. Аммо статистик маълумотларга кўра, ушбу истисно аллақачон қоидалар қаторидан жой эгаллаган. РВП учун ёзилган 13,5 мингта аризанинг каттагина қисми (саккиз ярим минги) Москва шаҳрида айнан янги "келин-куёв"лар томонидан келиб тушган.

Мамлакат бўйича бу кўрсаткич — 35 мингни ташкил қилади (2009 йилда аризалар сони атиги 686та бўлган).

Бир соатлик эр

Мурманск шаҳар туман суди январ ойида рағбат эвазига сохта никоҳ тузиш бўйича хизматларни интернет орқали тарқатишни таъқиқлаш қарорини чиқарган эди.

Виртуал никоҳ. - Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантлар билан сохта никоҳдан ўтиш ҳолати авж олмоқда
Бу талабга изоҳ келтирган маҳаллий прокуратура: "бу каби маълумотлар чет эллик фуқароларнинг ноқонуний миграция қилишлари учун ахборот шерикчилик сифатида хизмат қилишини" билдирди. Ва бундай ишлани ташкиллаштириш қонунан жазоланишини қўшимча қилди.

Аммо бугун ёпилган сайтлар ўрнига эртасига янгилари очилмоқда. Сохта никоҳларга бағишланган гуруҳларни ижтимоий тармоқларда ҳам топиш мумкин.

Россияга келаётган меҳнат мигрантлари билан бу каби "келишув" Москва ва узоқ регионларда яшовчи аҳоли ўртасида кенг тарқалган. Фарқ — нархда. Москвалик хотин ёки эр учун 100 минг рубл атрофида тўлашга тўғри келса, узоқроқ регионларда яшовчилар бу пулнинг тенг ярмига "сохта никоҳ"дан ўтишга рози бўлмоқда.

Польша ўзбекистонлик мигрантларга муносиб шароит яратишга тайёрлигини билдирди
Ахлоқ ҳимоячилари — прокуратура органлари ҳам бўш ўтиргани йўқ. Интернет ресурсларга қарши курашдан ташқари, назорат органлари сохта никоҳларни бекор қилиш учун ҳам кураш олиб бормоқда.

Аммо, аксарият ҳолларда улар сохта эр ёки сохта хотин талаби билан бу ишга жалб қилиняпти. Бошқа томондан эса, прокурорларга ким ким билан ва қандай яшаётганини кузатишга ким ҳам рухсат берарди дейсиз?

Сохта никоҳ билан боғлиқ энг сўнгги иш Санкт-Петербург туман суди томонидан кўриб чиқилган. Текширув жараёнида Россия фуқароси бўлган аёл ва тожикистонлик эркак "биргаликда яшамасликлари, биргаликда рўзғор юритмасликлари, биргаликдаги мол-мулкка эга эмасликлари, ўрталарида ҳеч қандай муносабат йўқлиги" аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0