Путин ИИВдан ноқонуний миграцияга қарши кескин курашишни талаб қилди

© Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путиннинг фикрича, ноқонуний миграция оқими, Россия миграцион қонунчилигидаги ҳар қандай қонун бузилишларига нисбатан кескин чоралар кўрилиши шарт

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ноқонуний миграция оқими, Россия миграцион қонунчилигидаги ҳар қандай қонун бузилишларига нисбатан кескин чоралар кўрилиши шарт, деди Россия президенти Владимир Путин ИИВ ҳайъат йиғилишида.

"ИИВ ихтиёрига миграция жараёнини назорат қилиш бўйича жиддий ваколатлар берилди. Биз мамлакатимиз қонунларига риоя қиладиган, анъана ва маданиятимизни ҳурмат қиладиган, Россияда яшаш ва ишлашни истайдиганлар учун маданиятли, шаффоф муҳит яратамиз. Шу ўринда ноқонуний миграция оқими, Россия миграцион қонунчилигидаги ҳар қандай қонун бузилишларига нисбатан кескин чоралар кўрилиши шарт", — деди Путин.

"Вазиятни мониторинг қилиш ва дастлабки чораларни кўриш учун ахборот ресурслари тизимини шакллантириш, Евроосиё иттифоқи бўйича шерикларимиз ва бошқа мамлакатлар билан кенг маънода ҳамкорлик ўрнатишимиз даркор", — деб қўшиб қўйди президент, дея хабар беради РИА Новости.

Янгиликлар лентаси
0