Россияда мигрантлар билан сохта никоҳдан ўтиш ҳолати авж олмоқда

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишВиртуал никоҳ.
Виртуал никоҳ. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гап қайси тоифадаги фуқаролар ҳақида бормоқда? Агар сохта никоҳдан ўтаётганлар юқори малакали мутахассислар бўлишса, балки фуқароликка эга бўлиш қоидаларини янгилаш керакдир, деди Россия Давлат Думасининг миллатлар иши бўйича раҳбарининг биринчи муовини Михаил Старшинов.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россияда маҳаллий фуқаролари орасида мигрантлар билан сохта никоҳдан ўтиш ҳолатлари кескин равишда ортганлиги қайд этилди, деб хабар қилмоқда Россия Бош прокуратураси ахборот хизмати. Спутник Тожикистон хабари асосида.

"2016 йилнинг биринчи кварталида мигрантларнинг Россия ҳудудида яшашини легаллаштириш мақсадида вужудга келаётган сохта никоҳлар сони кескин ортгани кузатилди", дейилади хабар матнида.

Прокуратура томонидан берилган маълумот Россия Давлат Думаси томонидан ҳам тасдиқланди. Депутатлар юқори малакага эга мутахассисларга қонун томонидан енгилликлар белгилаш кераклиги ҳақида айтиб ўтдилар.

ФМС ноқонуний мигрантларни қўлга олди - Sputnik Ўзбекистон
Россия мигрантлар сони бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади
"Биз учун амалга оширилаётган ҳийла-найранглар сони кўрсаткичи эмас, балки, сохта никоҳдан қайси тоифадаги фуқаролар фойдаланаётганини билиш жуда муҳим. Агар гап юқори малакали мутахассислар, ёхуд давлат учун керакли бошқа тоифадаги фуқаролар ҳақида бораётган бўлса, у ҳолда фуқароликни тақдим этиш қоидаларини янгилаш ҳақида ўйлаб кўриш керак. Акс ҳолда, бу жараённинг мураккаблиги туфайли, биз гўёки туппа-тузук одамларни жиноятга ундаётгандек бўляпмиз…" — деб иқтибос келтиради "Известия" нашри Михаил Старшиновнинг сўзларидан.
2016 йил 5 апрел ҳолатига кўра, Россия ҳудудида 1,7 миллион ўзбекистонликлар, 878,5 минг тожикистонликлар, 588,8 минг нафар Қозоғистон фуқаролари, 574 минг қирғизистонликлар ва 24 минг нафар Туркманистон фуқаролари яшаши қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0