Польша ўзбекистонлик мигрантларга муносиб шароит яратишга тайёрлигини билдирди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ишга рухсатномаларни қисқа муддатда олишлари учун бу жараённи соддалаштиришга тайёрмиз, деб таъкидламоқда Польшанинг икки вилояти губернаторлари

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Польша ўзбекистонлик мигрантларга барча қулайликларни яратишга тайёрлигини билдирди, деб хабар қилган "Жаҳон" АА.

Миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси бўйича иккита келишув имзолайди
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги делегацияси Польшада бўлган. Ташриф доирасида жамоатчилик ташкилотлари, улкан иш бериш имкониятига эга бўлган муассасалар вакиллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан учрашувлар ўтказилган.

Лодзин ва Люблинск вилоятлари губернаторлари А. Багенски ва П.Чарнек ўзларининг ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришган. Губернаторлар Польшада қишлоқ хўжалиги, қурилиш саноати, текстил ва озиқ-овқат саноатларига малакали кадрлар етишмаслигини таъкидлаб ўтишган.

Меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни олишда маълум қийинчиликлар борлигини қайд этган ҳолда, губернаторлар ушбу жараённи соддалаштириш ва тезлаштиришга тайёр эканликларини билдиришган.

Ўзбекистонлик мутахассислар иложи борича тезроқ ишга киришишлари учун ўз ёрдамларини аямасликларини айтиб ўтганлар. А. Багенскининг сўзларига кўра, ўзбекистонлик қурувчилар ўз ишини сифатли ва виждонан бажаришлари, шунингдек, юқори даражадаги аҳлоқ-одоби туфайли Польша ҳукумати уларни жалб қилишга қарор қилган.

"Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига Польшада муносиб ҳаёт кечиришлари учун барча шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, маошлар ҳам ўз вақтида тўлаб борилади, меҳнат соатлари ҳам уларни қониқтиришларига аминмиз. Бундан ташқари, Лодзин вилоятида мигрантлар тезроқ кўникиб кетишлари учун тилни ўргатувчи махсус курслар ташкил этилади. Биз, шунингдек, мутахассисларнинг малака оширишлари учун ҳам курсларни ташкил қилишга тайёрмиз. Биз меҳмонларимиз ўзларини худди уйдагидек ҳис қилишлари учун барча шароитни яратамиз", — деган ишонч билан Лодзин вилояти губернатори.

Рабочий на пульте управления на цементном заводе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар тез орада Польшада ишлашлари мумкин бўлади
Музокаралар давомида, ўзбекистон томон мигрант ишчиларнинг ижтимоий муҳофазаси энг муҳим талаблардан бири бўлишини таъкидлаган.

Польшадаги компаниялар ўзбекистонлик мигрант ишчиларга уй-жой, меҳнат хавфсизлиги, тиббий суғурта, энг кам иш ҳақидан анча юқори бўлган маош билан таъминлаш сингари масалалар ҳамда ҳуқуқий ва виза томондан ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича агентлиги делегацияси сафари якунида Польшанинг қурилиш, текстил, аграр ва озиқ-овқат саноатида фаолият юритувчи тўққизта компанияси билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.

Янгиликлар лентаси
0