Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси бўйича иккита келишув имзолайди

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишМиграция маркази
Миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб этишни ташкиллаштириш ва ишга ёллаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 15 фев — РИА Новости. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА Новости меҳнат вазирлиги вакилига асосланиб.

Ишонч телефони оператори - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ўзбекистонлик мигрантлар учун ишонч телефони ишга тушади

"Апрелда меҳнат миграцияси соҳасида иккита келишув имзолаш режалаштирилмоқда, ҳозирда матнларни мувофиқлаштириш жараёни кетмоқда", — деди агентлик суҳбатдоши.

Хусусан, Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун Ўзбекистон фуқароларини жалб этишни ташкиллаштириш ва ишга ёллаш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.

Иккинчи келишувда эса икки мамлакатнинг миграция соҳасидаги ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлиги кўзда тутилади.

Меҳнат вазирлиги вакилининг айтишича, ҳужжатлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0