Россияда Ўзбекистонлик мигрантлар учун ишонч телефони ишга тушади

© Фото: фото предоставлено ОПБССИшонч телефони оператори
Ишонч телефони оператори - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Россияга ишга келаётган мигрантларни мослаштириши маркази очилиши билан бир вақтда Россия ҳудудида узулуксиз ишлайдиган "ишонч телефони" ишга тушади.

ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Яқин орада Ўзбекистонда Россияга ишга келаётган мигрантларни мослаштириши маркази очилиши билан бир вақтда Россия ҳудудида узулуксиз ишлайдиган "ишонч телефони" ишга тушади, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри. 

Ушбу режалар Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегациясининг Россия Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги ва Миллатлараро муносабатлар қўмитаси вакилларининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган учрашувида эълон қилинди. Учрашувда шунингдек  Санкт-Петербург ижроий ҳукуати вакиллари, ИИВ ҳудудий бўлимлари вакиллари ва бир қатор жамоат ташкилотлари ваклиллари иштирок этишди.

Қурувчилар иш вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги делегациясининг Россияга ташрифи давом этмоқда

Ўзбекистонда ташкил қилиниши реажалаштирилаётган Миграция марказлари, Россияга ишга бормоқчи бўлган фуқароларни Россия қонунчилиги ва қонуний ишга жойлашиш имкониятлари билан таништирилади. 

Россия ҳудудида ташкил қилиниши режалаштирилаётган "ишонч телефонлари"эса, мигрантлар саволларига жавоб бериш билан шуғулланади. Ушбу қўнғироқ маркази операторлари турли хил мураккаб вазиятга тушиб қолган мигрантлар муаммоларини қонуний йўл билан ҳам қилишда ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси Ноябр бошидан бери Россиянинг бир неча шаҳарларида бўлиб у ердаги диаспора ва маҳаллий ҳукумат вакиллари билан учрашишди. Кемерова ва Краснодар вилоятларида ҳам ушбу каби "ишонч телефонлари" ташкил қилиш ҳақида келишиб олингани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0