Меҳнат вазирлиги делегациясининг Россияга ташрифи давом этмоқда

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишҚурувчилар иш вақтида
Қурувчилар иш вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси ўзининг Россияда бўлиб ўтаётган ташрифи давомида Красноярск ва Кемерово вилоятларида бўлиб, у ерда нодавлат ижтимоий ташкилотлар вакиллари билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ноябрнинг 1-10 саналарида Меҳнат вазирлиги делегациясининг Россияга ташрифи бўлиб ўтмоқда. Ташрифдан мақсад чет давлатларда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ноқонуний миграция масалаларига чек қўйишдир.

Миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилади

Хусусан, делегация Красноярск ўлкасида бўлиб у ерда “Ўзбекистонликлар ҳамдўстлиги” ижтимоий ташкилоти вакиллари билан учрашди. Ушбу ташкилот Красноярск ўлкасида ишлаётган Ўзбекистонликларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, уларнинг янги жойга мослашишига ёрдам беради.

Учрашув давомида ижтимоий ташкилот раиси Олег Крюков ташкилотнинг Красноярскда яшаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва қўллаб қувватлаш борасида олиб борилаётган фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

“Бу борада Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш улар фаолиятининг самарасини янада ошириб, муаммоларни тезроқ ҳал қилиш ва олдини олиш имконини беради”, — деди Крюков.

Учрашув якунига кўра, “Ўзбекистонликлар ҳамдўстлиги” ташкилоти ҳузурида мигрантларнинг малакасини ошириш ва маҳаллий шароитга мослаштириш ўқув-тайёрлаш курслари ташкил қилишга келишиб олинди. Ушбу чорлар бозор талаби ўзгаришига қараб керакли мутахассислар тайёрлаш ва малакали мутахассислар сони ошишига хизмат қилади.

Ўрта Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат мигрантлари эстремист ёлловчилар нишонида

Шунингдек, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси ва Кемерово шаҳрида бўлиб у ерда ҳам “Ўзбек маҳаллий миллий-маданий автономияси” ижтимоий ташкилот  вакиллари билан учрашув ўтказишди.
Ташкилот раҳбари Рустамбек Халбердиевнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон фуқаролари учун доимий равишда Ўзбекистон ҳукумати мадаини ҳис қилиб туриш жуда муҳимдир.
Учрашув якунида Кемерово вилоятида мигрантларга шошилинч ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш, турли муаммоларни ҳал қилиш мақсадида махсус телефон рақами ишга туширишга к елишиб олинди. Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида протокол имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0