Ўзбекистонликлар тез орада Польшада ишлашлари мумкин бўлади

© Sputnik / Михаил МордасовРабочий на пульте управления на цементном заводе
Рабочий на пульте управления на цементном заводе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари ўзбекистонлик ишчилар тез фурсатларда келиб меҳнат қилишларини таъминлаш учун меҳнат фаолиятига рухсатнома бериш жараёнини тезлаштириш ва соддалаштиришга тайёр эканликларини маълум қилишди

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Польшада TRADMA, HR AGENCIA, EL-IN, JP CONSTRUCT компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, делегациянинг Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари билан ҳам учрашувлари бўлиб ўтди. Бу вилоятлар Польшанинг текстиль ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги етакчи ҳудудлари ҳисобланади. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари ўринбосари Хўжабаҳлил Асомов Польша вакилларини агентликнинг тузилиш тарихи, унинг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш ва таълим тизими билан таништирди.

Чегарадаги фуралар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Польшага экспорт ҳажми ошди

Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари Алексей Багинский ва Пшемислав Чарнек йиғилганлар эътиборини қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, текстиль ва озиқ-овқат саноатида малакали кадрлар етишмаслигига қаратишди ҳамда ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.

Улар ўзбекистонлик ишчилар тез фурсатларда келиб меҳнат қилишларини таъминлаш учун меҳнат фаолиятига рухсатнома бериш жараёнини тезлаштириш ва соддалаштиришга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Шунингдек, Люблин тадбиркорлари Бизнес клуби вакиллари ва TRADMA кадрлар агентлиги раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувларда томонлар самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Польша вакиллари келгусида Ўзбекистондан нафақат малакали ишчиларни ишга қабул қилиши, балки Польша компаниялари ҳам республика иқтисодиётига сармоя киритишига умид билдирдилар.

Янгиликлар лентаси
0