Ўзбекистондан Польшага экспорт ҳажми ошди

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишЧегарадаги фуралар
Чегарадаги фуралар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Польшанинг Ўзбекистонга экспорти ҳажми қисқариши баробарида ўзбек маҳсулотларининг Польшага етказиб берилиши ошмоқда

ТОШКЕНТ, 9 ноя – Sputnik. 2016 йилнинг январ-август ойлари давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7%га қисқарган ва 71 миллион долларни ташкил этди, деди Польша элчихонасининг Ўзбекистондаги савдо ва инвестиция бўйича бўлими маслаҳатчиси Яцек Михальски матбуот анжуманида.

У Польша статистика органлари маълумотларига таяниб йил давомида икки томонлама товар айирбошлашда турлича ўзгаришлар кузатилганини қайд этди. Польшанинг Ўзбекистонга экспорти ҳажми қисқариши баробарида ўзбек маҳсулотларининг Польшага етказиб берилиши ошмоқда. Ўзбекистондан Польшага маҳсулот жўнатиш ҳажми ўтган давр мобайнида 8%га ошган. Натижада ўзаро савдодаги сальдо 24%га — 36 миллион долларга қисқарган.

Зумрад ва Киммат мультфильми - Sputnik Ўзбекистон
Польшада ўзбек халқ эртаклари чоп этилди

"Бу Россия орқали транзитнинг тақиқланганлиги билан боғлиқ. Лекин Кавказ орқали муқобил йўл бор. Дарвоқе, у ҳозир дастлабки пайтлардагидек қиммат эмас. Эмбарго эълон қилинган пайтда Польша компаниялари Ўзбекистонга кетадиган битта фура учун ҳам 15 минг доллар ҳам 15 минг сўрашганди. Ҳозир бу нарх анча тушган ва мазкур йўналиш бўйича товар олиб ўтиш осонлашди. Товар ташувчи компаниялар ҳам пайдо бўлди", – деди Яцек Михальски Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

У ўшанда катта хавотир уйғонгани ва шунинг учун юк ташиш нархи ошиб кетганлигини билдирди. Ҳозир ҳаммаси жойида. Санкцияга тушмаган маҳсулотлар Россия орқали ташилмоқда, бу йўналишда фақатгина гўшт, олма, сут маҳсулотлари ва эмбаргога тушган айрим маҳсулотларгина ташилмайди.

Польша экспортида асосий ўринни йирик шохли қорамол етказиб бериш эгаллади – бу умумий экспорт ҳажмининг 23%ини ташкил этди, кимё саноати маҳсулотлари –20%га яқин, машина, ускуна ва қурилмалар – 14%, рангли металдан тайёрланган маҳсулотлар –12%га яқинни ташкил этди. 2016 йилда рангли металлар, тош, гипс, чарм маҳсулотлари экспорти сезиларли равишда ўсган. Польшадан бу давр мобайнида 19 турдаги маҳсулот экспорт қилинган.

Ўзбекистондан эса қайта ишланган пахта маҳсулотлари, текстил саноати маҳсулотлари экспорт қилинган. Уларнинг улуши умумий ҳажмнинг 47,5%ига етган. Минерал маҳсулотлар 30%, кимё саноати маҳсулотлари 20%ни ташкил этган. Ўзбекистондан Польшага жами 12 турдаги маҳсулот экспорт қилинган.

Маслаҳатчининг айтишича, давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликка қизиқиш юқори даражада ва бу биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнес вакиллари томонидан эканлиги польшалик ва ўзбекистонлик тадбиркорларнинг талаб-таклифлари ўсаётганлигидан дарак беради.

"Шу муносабат билан элчихона бўлими Ўзбекистоннинг давлат ва жамоат тузилмалари билан манзилли жўнатмалар, турли учрашувлар, ташрифлар, тадбирлар ташкил этиш, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш, икки давлат бизнесменлари ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш борасида фаол ҳамкорлик қилишда давом этади", – деди Михальски.

Янгиликлар лентаси
0